Ойдин Солиҳ: Ҳақиқий тиббиёт (16) Ошқозон ва ичак касалликлари

Ойдин Солиҳ: Ҳақиқий тиббиёт (16) Ошқозон ва ичак касалликлари

Ҳазмсизлик натижасида юзага келган қолдиқ моддалар жигарга селдек оқади; жигар бу қолдиқларни қисман парчалайди ва қон воситасида ташқарига чиқаради; қисман сақлайди, қисман сафро косасига (ўт пуфагига) аxлат тарзида жўнатади.

Сафро косасида давомли равишда келадиган ифлосликдан тошлар ҳосил бўла бошлайди. Жигарга тўпланган қолдиқ моддалар кўпайганида вазифалари жигардаги қолдиқларни тозалаш бўлган қуртлар, микроблар ва вируслар жигарда кўпая бошлайди. Бу жараён гепатит, цирроз, саратон ёки бошқа оғир касалликларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Давомли ҳазмсизлик ошқозонда яллиғланиш (гастрит), рефлюз, чурра (грижа) ва ярага сабаб бўлади. Бу касалликлар эса ҳазмни янада қийинлаштиради.

Даволаш қусиш билан бошланади (“Қусиш” бўлимига қаранг.)

1-2 ҳафта давомида ҳазмсизликка қарши қуйидаги тарзда озиқланиш керак:

  • Ҳар куни эрталаб 1-3 лимон суви бир стакан сув билан (қон гуруҳи “А” ва “АВ” бўлганлар) ёки асал билан занжабил чойи, ёки асал шарбати (қон гуруҳи «0” ва “В” бўлганлар) ичилади.
  • Очиққанда сабзи суви + олма суви аралашмаси ичилади ва кечгача давом эттирилади.
  • Кечқурун уйқудан олдин 30-50 гр саримсоқли зайтун ёғи 30-50 гр лимон суви билан ичилади. (“Дорилар” бўлимига қаранг.)
  • Даволаниш бошланганидан 3 кундан кейин ҳар тушликда 1 ош қошиқ янги сиқилган занжабил суви аввалига кичик ютумлар билан, кейин катта ютумлар билан ичилади.

Бу 1-2 ҳафта давомида ҳеч нарса ейилмайди.

Бу муолажа тугагандан кейин жигар тозаланади. (“Жигарни тозалаш” бўлимига қаранг)

Табиий озуқаланадиган соғлом киши кўп, мизожига мос келмаган, зарарли ёки ҳазм қила олмайдиган таомни қусади. Қусиш зарарли таомдан қутулишнинг энг қисқа, xавфсиз ва таъсирли йўлидир.

Соғлом инсоннинг мудофаа тизими қусиш қобилиятини умр бўйи сақлайди. Лекин мунтазам равишда табиий таомларнинг ўрнига озиқ-овқат саноати маҳсулотларини истеъмол қилган кишининг мизожи ўзгаради, қусиш қобилиятини йўқотади ва илк ҳазмнинг (оғиз, ошқозон ва ичаклардаги ҳазмнинг) бузилишига сабаб бўлади.

Ҳазм бузилишидан кейин жиддий касалликлар кела бошлайди. Бу ҳолатда қусишга янгидан одатланиши керак.

Ошқозонда оғирлик, ҳазмсизлик,кекириш ёки жиғилдон қайнаши бўлса, қилинадиган энг тўғри иш – қусишдир. Бундай ҳолларда вақтни ўтказмасдан қусиш лозим ва қусишга Аллоҳнинг раҳмати деб қараш керак.

Қусиш учун 1-2 ош қошиқ зайтун ёғи + 200 гр илиқ сув аралашмасини ичиш етарли.

Ойда бир ёки икки марта қусиш билан ошқозон мускуллари ва безлари кучаяди, сафро косаси (ўт пуфаги), жигар ва буйраклар тозаланади ва қувватланади.

Хусусан, қон гуруҳи “А” ва “АВ” бўлганларнинг заиф ошқозонлари учун бу муолажа ўта муҳим!

Фақат тез-тез қусиш кишининг ошқозони заифлатишини ҳам унутмаслик лозим..

Қусишда қийналадиган кишилар, қон гуруҳи «0” ёки “В” бўлганлар, ошқозоннинг устига илиқ сув халтаси қўйиб, икки бармоғини оғзига тиқиб қусишлари мумкин. Қуса олмаганлар 6 соатдан кейин бўшаштирувчи дори ичишлари керак.

Ич қотиши (Қабизлик)

Ич қотиши умумий ҳазмсизликнинг симптоми бўлиб, барча касалликларни чақирадиган безовталикдир. Соғлом киши, одатда, ҳар сафар овқат еганидан кейин катта ҳожатга боради.

Агар кунига бир марта овқатланиб юрган киши бир кунда икки марта овқат еса, аммо катта ҳожатга кунда, аввалгидек, бир марта борса – бу кишининг ичи қотганини, икки кунда бир борса – соғлиги xавф остида қолганини кўрсатади.

Бу ҳолатдан қутулиш учун аввал овқатланиш одатини ўзгартириш керак.

Ҳар таомдан 1 соат аввал бир стакан сув ичиш керак (“Сув” бўлимига қаранг.) Сув ичаклардаги қолдиқларни туширади ва ичакларни ҳаракатлантиради.

Соғлом бўлишни истаган одам еган овқатидан кейин, катта ҳожатга чиқмасдан аввал тарвуз, анжир, грейфрут, олма, узум каби ичакларни дам олдирувчи мевалар ва кўкатлардан ташқари бошқа нарса емаслиги керак. Бу қоидага умр бўйи риоя қилиш керак.

Соғлиқ учун энг тўғри ва фойдалиси – ҳожат чиқараркан, тиззалар букилган ҳолда, оёқлар устида ўтиришдир. Унитаз стулига ўтириш ич қотишга сабаб бўлгувчи, воз кечилиши керак бўлган одат. Паркинсон, Mултипл Склероз (MS) каби неврологик касалликларда ич қотиши кўп юз беради. Транкилизанлар, сийдик ҳайдовчилар, темир-калцийни ўз ичига олган дорилар, антикислоталар каби баъзи дориларни ишлатиш ҳам иш қотишига сабаб бўлади.

Ичакларни ишлатиш

Кўп миқдорда янги мева ва янги кўкат ейиш ич қотишининг олдини олади. Таомларнинг 60% янги ва тирик бўлишига аҳамият бериш керак. Фақат 40% таом пишган таом бўлиши мумкин. (Масалан, кунлик таом 1000 гр бўлса, 600 грамми мева, сабзавот, кўкат, мева суви ва асал бўлиши керак. 400 грамми эса таом ва нон бўлиши мумкин.)

Ҳар кун туйилган сано ёки сано аралаштирилган қоришмалардан биттасини ёки зиғир уруғи ёки магний сульфат ишлатиш керак, бу муолажа ичакларнинг ишлашини яхшилаб тартибга солгунча қилиниши лозим. Ичаклар тузалса, муолажа сонини ҳафтада 1 мартага тушириш мумкин. Муолажани умр бўйи қилиш керак бўлса, сано, зиғир уруғи ва магнезиум сулфат (инглиз тузи) ишлатилиши мумкин.

Санони қўллаш

Нормал ҳолда ейилган таом қолдиқлари 24-36 соатдан кейин ичаклардан ташқарига чиқади.

  • Ич қотиши муаммоси бўлса ёки ҳазм қилинган озуқанинг ичакларга ўтиши секинлашган бўлса, сано фақат бўшаштирувчи восита сифатида қўлланилади. Оч қоринга ичилган санонинг бўшаштирувчи таъсири йўқ.
  • Майдаланган сано ёки аралашмаси куннинг оxирги таомидан кейин ёки таоми билан бирга ейилиши керак.
  • Ҳар ким санонинг ўзига мос миқдорини ўзи аниқлаши керак. Бу миқдор ҳазм бўлмаган озуқанинг ташқарига чиқишига сабаб бўлмасин. У нормал ҳазм жараёнига ёмон таъсир кўрсатмасдан, фақат ичакдаги қолдиқларнинг нормал тезликда чиқишини таъминлаши керак.

Сано миқдори тўғри белгиланган тақдирда, истеъмолдан 24 соат кейин муаммосиз катта ҳожатга чиқиш мумкин бўлади.

  • Аралаш ва меъёридан кўп таом ейилгандан кейин уларни тез ташқарига чиқариш учун сано ичганлар, ҳазм қонунларига зид ҳаракат қилиб, ҳазм тизимини ҳазм бўлмаган таомни ташқари чиқаришга зўрлаган бўладилар. Иммунитет тизими, бу хатога реакция сифатида, ошқозон айнишига, қорин оғриғига, бош оғриғига, терлашга ва ҳатто ҳушини йўқотишгача олиб бориши мумкин.

Бундан ташқари, ҳазм қилинмаган таом ичаклардан тез ўтиб, ичакларнинг кимёвий тузилмасини бузади ва ичакларда яралар келтириб чиқаради.

  • Тўрт кундан кўп давом этган ич қотишини йўқотиш учун сано ишлатилмайди!

Бу ҳолатда аввал клизма қилинади, кейин сано ёки ҳар қандай бўшаштирувчи дори ишлатилади.

  • Ошқозон ва ичакларда яра бўлса, сано эмас, зиғир уруғи ишлатиш керак. Яралар ёпилиши билан, санони қўллашга ўтса бўлади.

Сано аралашмалари:

Ич қотиши ва ҳазм заифлиги учун сано ва ялпизнинг яримга ярим аралашмаси;

Ич қотиши, ичакларда газ ҳосил бўлиши ва ҳазм заифлигига 30 гр сано + 20 гр арпабодиён + 10 гр жамбул аралашмаси;

Ич қотиши ва жигар заифлиги учун тенг миқдорда сано + сачратқи барги + шувоқўти аралашмаси;

Ич қотиши ва ҳазм заифлиги учун 30 гр сано + 15 гр жамбул + 15 гр ялпиз аралашмаси;

Бу аралашмалар майдаланиб ва таом устига сепилиб, кунда яримдан 1 чой қошиққача истеъмол қилинади. Фақат ялпиз майдаланмасдан, эзилиб ишлатилади. Майдаланган сано керакли миқдорда зайтун ёғи билан аралаштирилиб, ютилади. Катта ҳожатга нормал ва бемалол чиқишда жуда фойдали. Таомдан кейин бир тутам сано баргини чайнаш ҳам шу натижани беради. Охирги йилларда тез-тез сано ишлатишнинг “зарарлари”дан гап очилмоқда. Билъакс, сано ҳар ким учун доимо фойдали ўсимликдир. Муҳими, санонинг қандай ишлатилишини билишдир.

Зиғир уруғини қўллаш

1 ош қошиқ зиғир уруғи янги майдаланиб, озроқ асал билан аралаштирилиб, ютилади, устидан кўп сув ичилади. 1 чой қошиқ қичитқи ўти уруғи, 3-5 дона майдаланган саримсоқ 1/4 чой қошиқ занжабил қўшилса, яна-да таъсирли бўлади. Бу муолажа ичакларни ишлатиб, ич қотишининг олдини олади, шишларни кетказади, қонни тозалайди, саратондан (ракдан) асрайди, яраларни ёпади.

1 ош қошиқ зиғир уруғи 100 гр иссиқ ёки совуқ сув билан аралаштирилади, устига мато ёпиб, 1-2 соат қўйилади. Эрталаб уйғонганда ёки кечқурун уйқудан аввал, ёки ҳам эрталаб, ҳам кечқурун, суви билан ичилади.

Огоҳлантириш:

  • Майдаланган зиғир уруғи туриб қолмаслиги керак! Акс ҳолда, унинг таркибидаги омега ёғ кислоталари шифо хусусиятини йўқотади.
  • Зиғир уруғини катта, кичик, қари, ёш – хуллас, ҳамма истеъмол қилиши мумкин.
  • Ø Зиғир уруғи камида бир стакан сув билан ичилиши шарт.

Магнезиум сулфат (инглиз туз) қўлланиши

Магнезиум сулфат чуқур табақалардан токсин ва тузларни сўриб олиб, ичаклар орқали ташқарига чиқариб ташлайди. Шишларни йўқотади, буйракларнинг фаолиятини осонлаштиради. Эрталаб 1 чой қошиқдан 1 ош қошиққача магнезиум сулфат бир стакан сувга аралаштирилиб ичилса, 1-2 соатдан кейин катта ҳожат келади.

Магнезиум сулфат ичакларнинг тез ишлашини таъминлаши сабабли кечқурун таомдан кейин эмас, ҳазм тугаганидан кейин, эрталаб ичилади. Акс ҳолда, ҳазм бўлмаган таом ичаклардан тез ўтиб уларнинг кимёвий таркибини бузади.

Огоҳлантириш: қон гуруҳи «0” бўлганлар магнезиум сулфатдан қаттиқ таъсирланишади. Шу сабабдан уни фақатгина даволаниш муолажаларида ёки 2 ҳафтада бир марта ишлатишлари мумкин. “А”, “В” ва “АВ” қон гуруҳларига мансуб кишилар эса, зарурият туғилса, ҳар куни ёки ҳафтада 2-3 марта ёки ҳафтада бир марта мунтазам ишлатишлари мумкин.

Масалан, қон гуруҳи “АВ” бўлган тўғри ичакдаги бир муаммо сабабли 20 йил давомида ҳар куни инглиз тузини ишлатган бир кекса одам бор эди. Унинг қони, тўқималари ва аъзолари бу китобда кўрсатилган даволанишни 3 йил давомида қўллаган кишиларникидек тоза эди.

Ошқозон ва ичакларда газ ҳосил бўлиши

Аралаш, яхши чайналмаган, бир-бирига зид таомлар, табиатга уйғун келмаган ёки аввалроқ ейилган таом ҳазм бўлмасдан ейилган емаклар ёки таомдан кейин ейилган мевалар ошқозонда чирийди.

Натижада, ошқозон ва ичакларда газ ҳосил бўлади (ошқозон ва ичаклар дам бўлади).

Оддий ҳолларда газни олдини олиш учун:

Эрталаб оч қоринга сув, сабзавот ёки мева суви ичилиши,

Oвқатланишлар орасида камида 6-8 соатлик танаффуслар бўлиши,

Mева, сабзавот, кўкат ва таомларлардан фақат газ чиқармайдиганларини ейиши,

Ўз табиатига (мизожига) мос келмаган таомларни емаслик керак.

Шу билан биргаликда газ ва катта ҳожатни узоқ вақт ушлаб туриш ич қотишига ва тез қаришга сабаб бўлишини унутмаслик керак.

Газни бемалол чиқариш учун тиззалаб ўтириш керак. Бу ҳолат катта ҳожатнинг ҳам қулай чиқишини таъминлайди.

Тиззалаб ўтириш хусусан қизлар ва аёллар учун фойдали, уларнинг қулай туғишларини таъминлайди. Қадимдан аёллар барча ишларини чўккалаб ўтириб қилишарди, уларнинг туғишлари ҳам муаммосиз бўлар эди.

Музлатилган меваларда ҳосил бўлган кимёвий ўзгаришлар мевани бузади ва ичакларда кўп газ пайдо бўлишига сабаб бўлади. Қовун янги бўлмаса, у ҳам айни муаммони келтиради.

Мавсумидан бошқа пайтда ейилган табиий қуритилган мева музлатгичда сақланган мевадан соғломроқдир.

Газ чиқишини олдини олувчи ва газ чиқарувчи энг кучли дорилар:

  • Қоразира, арпабодиён уруғи ва ўти, фенхель уруғи ва ўти, шивит ва уруғи, кардамон (ҳил), жамбул ва занжабил. Бу қоразираворлар майдаланиб, алоҳида-алоҳида ёки аралаш ҳолда таомларнинг устига сепилиб ёки чой қилиб ичилади.
  • 2 ҳафта давомида ҳар куни эрталаб 5 гр исириқ уруғи сув билан ичилса, газ ҳосил бўлишининг олдини олади.
  • 30 гр. ҳлол (тилла) ва 30 гр занжабил майдаланиб, тўғралади, 10 гр чиннигул қўшилади ва бир литр сувда 10 соат намланади, кейин паст оловда 5 дақиқа қайнатилади ва совуганидан сўнг сузилади.

Ҳар куни оч қоринга 30-50 граммдан 2-3 марта ичилади. Асал билан ширинлаштириш мумкин. Бу муолажа 2 ҳафта давомида қилинади.

Бироқ табиатига мос келмаган, аралаш, тайёр ва қўшимчали таом ейдиган кишилар, таомдан кейин мева ейдиганлар ва овқатларни қисқа оралиқларда ейдиганлар газ ҳосил бўлишидан асло қутула олмайдилар.

Ҳар ич кетишидан қўрқиш керак эмас ва уни тез тўхтатишга шошилмаслик керак.

Ошқозон, ичак, жигар, талоқ ва мия касалликларидан келиб чиққанидек, кўп ёки айниган таом ва ичимликлар истеъмол қилиш сабабли келиб чиққан ич кетиши тананинг зарарли моддалардан тозаланишига сабаб бўлади.

Ичи кетганлар учун ҳаммом, уйқу ва очликдан яхшироқ дори йўқ.

Ич кетганда,биринчи қилинадиган иш – 3 кунлик очликка ният қилиш ва ҳаммомга тушишдир. Ҳаммомдан кейин зайтун ёғи (жамбул ёғини ҳам қўшса бўлади) билан умумий массаж қилингандан кейин ётиш ва кўп ухлаш керак.

Касал учун энг фойдалиси 3 кунлик очлик давомида ҳеч нарса ичмасликдир. Жуда чанқаб кетса, ич кетишини тўхтатадиган совутилган ёмғир суви ёки замзам сувига ёки музлатиб, эритилган сувга табиий сирка ёки лимон сувини аралаштириб, кичик ҳўпламлар билан ичиш мумкин.

Сувнинг совуқ бўлишига диққат қилиш керак! Чунки иссиқ ва илиқ сув ич кетишини кучайтириши мумкин.

Оддий ич кетишларида бутунлай яхшиланиш учун фақат 2-3 кун оч қолиш, кейин озиқланишни тузатиш етарли бўлиши мумкин.

Агар ич кетиши сурункали касалликлар ёки ўткир инфекциялар билан боғлиқ бўлса, даволанишни давом эттириш керак.

3 кун сўнгра қуйидаги мева сабзавот сувларинининг аралашмаларига ўтилади.

Мавсумига кўра, қай бири мумкин бўлса, сув билан аралаштирилади ва 3 кун давомида кечгача кичик ютумлар билан хоҳлаганча ичилади:

  • Хом узум (яшил), кўк (хом) тут, нордон-ширин олма, олча, лимон ёки анор суви,
  • Уруғлари билан бирга сиқилган тарвуз суви,
  • Сабзи + олма суви аралашмаси,
  • Сабзи + янги сиқилган занжабил суви аралашмаси,
  • Петрушка ёки селдир барги суви + исмалоқ суви аралашмаси,
  • Петрушка ёки селдир барги суви + семизўти суви аралашмаси,
  • Қоразира билан қайнатилиб, совутилган қатиқ суви.

Булар ошқозон ва ичаклардан бегона микробларни чиқариб, фойдали микробларнинг кўпайишини таъминлайди; ошқозон ва ичакларни қувватлантириб, яраларни ёпади.

Ҳар куни кечқурун саримсоқли зайтун ёғи лимон суви билан аралаштириб ичилади.

Бу муолажа 3 кун давомида қилинади.

Огоҳлантириш: занжабил, петрушка ва селдир баргининг суви кунига фақатгина 1 ош қошиқ ишлатилади.

3 кундан кейин яна 3 кун давомида қуйидаги пархез бошланади:

Эрталаб: асал шарбати ичилади. Унга олма суви ёки арпа суви қўшилса бўлади. Ёки анжир, узум ёки тарвуз еса бўлади. Қиш фасли бўлса, 1-2 ош қошиқ янги қовурилиб, майдаланган зиғир уруғи + 1 чой қошиқ янги майдаланган қичитқи ўти уруғи + 1/4 чой қошиқ майдаланган занжабил + 1 ош қошиқ асал + хоҳланса, майдаланган саримсоқ аралаштирилиб, ейилади. Кўк чой ичилади.

Тушлик: ёғсиз қовурилган гуруч тоғ тузи қўшилиб қайнатилади, кейин қатиқ суви қўшилади ва яна қайнатилади. Ялпиз, қоразира, занжабил ва заъфарон қўшилади, совуганидан кейин ичилади.

  • Қовурилган гуруч, чиннигул, занжабил ва қоразира билан қўй оёқлари солинган (қайнатилган) шўрва пиширилади.

Асрда: Юқорида айтилган ҳар қандай мева ёки сабзавот суви ичилади ёки тарвуз, анжир ёки узум ейилади.

Кечқурун: Мойчечак, жамбул ёки розмарин чойи асал билан ичилади.

  • 2 миқдор занжабил + 2 миқдор чиннигул + 1 миқдор долчин аралаштирилади. Бу аралашмадан 1 чой қошиқ 1 пиёла қайноқ сув билан 15 дақиқа дамланганидан кейин ичилади.
  • Уйқудан аввал саримсоқли зайтунёғи + лимон суви ичилади.

3 кун бу тарзда озиқланилади. Беморнинг иштаҳаси бўлмаса, “фойдали бўлсин” деб беморни ейиш -ичишга зўрламаслик керак, иштаҳасига кўра еб ичишига имкон бериш керак.

Муолажани бошлагандан 4 кундан кейин ҳам ич кетиши давом этаётган бўлса:

  • 1 чой қошиқ майдаланган анор пўсти бир стакан сув билан 5 дақиқа қайнатилади. 10-15 дақиқа дамланганидан кейин иккига бўлинади ва асал аралаштириб, тушликкача 2 марта ичилади. Керак бўлса, тушдан кейин ҳам такрорланади.

Ич кетишига қарши анор пўсти ўрнига янги чиққан ёнғоқ (грек ёнғоғи) барглари ёки ёнғоқнинг ич пардалари айни тарзда ишлатилади. Анор пўсти ва ёнғоқ пардалари ич кетишини тўхтатувчи кучли дорилар ҳисобланишади. Шу сабабдан бу дорилар ич қотишини келтириб чиқармаслиги учун, ич кетиши тўхтатгач, уларни истеъмол қилишни дарров бекор қилиш керак.

Қовурилиб, майдаланган 1 ош қошиқ гуруч ёки арпа 500 гр. сув билан аралаштирилади, 1 ош қошиқ майдаланган анор уруғлари + 1 ош қошиқ майдаланган анор пўсти қўшилиб қайнатилади. 4 га бўлиб, кунига 4 марта ичилади ёки бу аралашма (га 700 гр.сув илова қилиниб,) билан клизма қилинади. Бу дори ич кетишини тўхтатади, ошқозон ва ичак яраларини ёпади.

Ич кетиши тўхтаганидан кейин бемор ҳар куни эрталаб асал шарбати, сабзавот ёки мева суви ичишга ва пишган таомларни кунига бир мартадан кўп емасликка одатланиши керак.

Бу 9 кунлик даволаниш билан қонли ич кетиши билан бирга ич кетишига сабаб бўлган турли касалликлар ҳам енгиллашади. Бу муолажа ошқозон ва ичакларда қонаган яраларни ҳам ёпади.

Турли ич кетишларни қисқа вақтда тўхтатадиган дорилар:

  • Қайнатилиб қуюқлаштирилган ёввойи семизўти суви, хом тут суви, хом кўк (хом) узум суви ёки бехи суви ичиш,
  • Эчки сути ичиш,
  • Қовуриб майдаланган арпабодиён, баргизуб ёки семизўти уруғини сув билан ичиш.

Бундан ташқари, қорин устига бир неча маротаба банка қўйиш ва ҳар сафар 15 дақиқа кутиш ҳам ич кетишини тўхтатади.

Ошқозон рефлюзи

Ошқозондаги овқатнинг қизилўнгачга (таом қувурига) қайтиб келишини тўсадиган механизмининг (қопқоқнинг) кучсизланиши сабабли овқатнинг қизилўнгачга қайтишига “oшқозон рефлюзи” дейилади.

Агар ўн икки бармоқли ичаклардан ошқозонга қараб сафро кўтарилса, ошқозон қувурига чиққан овқатда ҳам кислота, ҳам сафро бўлади.

Сафро (ўт) ҳам ошқозон кислотаси каби қизилўнгачнинг (таом қувурининг) бузилишига сабаб бўлади. Бу ҳолат умуман ошқозон чурраси (грижаси) билан бирга юз беради. Ошқозон чуррасининг(грижасининг) белгилари (симптомлари) рефлюз белгиларига (симптомларига) шунчалик ўхшайди-ки, уларни бир-биридан ажратиш жуда қийин.

Рефлюз белгилари (симптомлари):

  • Ошқозонда ҳазмсизлик, ачиш, қизиш ва газ (қориннинг дам бўлиши);
  • Ишиш, кекириш ва оғиз ҳидланиши;
  • Сув, таом қолдиқлари ёки сафронинг (ўтнинг) ёки буларнинг барчаси биргаликда оғизга келиши;
  • Тўқ қоринга ётганда кечалари безовта қиладиган кекириш ва кўп миқдорда газ (қориннинг дам бўлиши);
  • Кечалари йўтал, уйғонганда овознинг бўғилиши ва томоқдаги оғриқлар.
  • Бу ҳолатлар чалқанча ва юзтубан ётганда яна ҳам кўпайиши мумкин.

Ҳазмсизлик давом этса:

  • Ошқозон ва ичаклардаги газдан ташкил топган шишкинлик юракка босим ўтказиши натижасида юрак уриши ва қон айланишида ҳам бузилишлар юзага келади.
  • Ошқозондаги овқатнинг тез-тез қизилўнгачга (таом қувурига) кетиши натижасида сурункали фарангит, синузит ва аллергик астма ҳосил бўлади.
  • Овоз найчаларининг бузилиши ва қалинлашиши овознинг пасайишини, сурункали йўтални ва тиш чиришини келтириб чиқаради.

Ортиқча тўлдирилган ва ичида озуқаларнинг узун муддат туриб қолиши ва чириши натижасида газ билан шишган ошқозон девори яллиғланишга, ошқозон мускуллари заифлашишга ва ишдан чиқишга, ёпиш механизми бузилишга бошлайди.

Oшқозонни ортиқча тўлиб, тез-тез ва ортиқча таом eйиш, шишуви, тўқ қоринга жинсий муносабат ва оғир жисмоний машқлар, қорин ичидаги босимини орттириб, диафрагма мускулининг ҳолсизланишига, рефлюзга ва чурралашишига олиб келади. Ҳозирда ўсмирларнинг таxминан 25% ида ошқозон рефлюзи кузатилмоқда.

Бунга қўшимча равишда:

  • Ҳомиладорлик пайти жигардан ошқозонга юборилган ва қусиш билан ташқарига чиққан токсинлар қизилўнгач (таом қувури) остидаги мускулларни таъсирлантириб, заифлаштиради.
  • Кексаларда рефлюз ва ошқозон чуррасининг (грижасининг) ҳосил бўлиши тўқималарнинг заифлашиши ва эгилувчанлигини (эластиклигини) йўқотиши билан ҳосил бўлади.

Ошқозон яраси

Ошқозон яраси ўзи алоҳида ёки рефлюз ва чурра (грижа) билан бирга кузатилади. Касаллик бошланишида ошқозон ачиши ва оғирлик ҳисси, оғизга аччиқ сув келиши, тилнинг увилиши, қорин уст қисми босилганида оғриқ ҳис қилиши, таомдан 2-3 соат кейин куракнинг пастки қисмлари орасида кучли оғриқлари кузатилади.

Қусиш билан қон келиши ёки катта ҳожатнинг қаҳваранг (жигарранг) бўлиши, яранинг ривожланганлигини кўрсатади. Ошқозон рефлюзи, гастрит ва ошқозон ярасининг сабаблари бир хил бўлгани учун давоси ҳам бир хил.

Давоси:

  • Бир ҳафта давомида ҳар куни эрталаб 30-50 гр саримсоқли зайтун ёғи + 30-50 гр лимон суви аралашмаси ичилади (“Дорилар” бўлимига қаранг.)
  • Кун давомида очиққанда хоҳлаган миқдорда сабзавот суви аралашмалари (5-8 марта) ичилади.
  • Ҳар куни кечқурун уйқудан аввал бир ош қошиқ янги сиқилган занжабил суви кичик ютумлар билан ичилади.

Хоҳишга ва мавсумига кўра қуйидаги аралашмалардан бири ёки бир нечтаси ичилади:

  • 50 гр пиёз суви + 150 гр янги сиқилган қичитқи ўти суви + 50 гр сув аралашмаси,
  • 150 гр сабзи суви + 1 ош қошиқ петрушка суви + 1 ош қошиқ селдир барги суви + сув аралашмаси,
  • 100 гр сабзи суви + 100 гр олма суви + 50 гр сув аралашмаси,
  • 150 гр исмалоқ суви + 50 гр қизил лавлаги суви + 1 ош қошиқ петрушка суви + 1 ош қошиқ селдир барги суви + сув аралашмаси,
  • 200 гр семизўти суви + 1 ош қошиқ петрушка суви + сув аралашмаси,
  • 50 гр пиёз суви + 150 гр картошка суви + 1 ош қошиқ петрушка суви + сув аралашмаси.

Кун давомида:

  • Май мойчечаги, оддий бўйимодарон, розмарин, далачой, жамбул ёки қуруқ занжабил майда-майда қилиб тўғралганидан кейин 1 чой қошиқ олинади, бир стакан қайноқ сув билан 15 дақиқа дамланганидан кейин сузилади. Шу тарзда дамланган янги чой совутилмасдан кун давомида 3 марта ичилади.
  • Сиқиштирувчи-буриштирувчи таъсирга эга бўлган анор уруғи ва ич пардалари туйилиб, элакдан ўтказилади ва эрталаб-кечқурун сув билан 1 чой қошиқ ичилади ёки aнор уруғи билан пиширилган, шўрва ичилади.
  • Эман пўсти ва меваси ҳам рефлюз, чурра ва ошқозон кенгайишига қарши қўлланилади. Бир чой қошиқ майдаланган ёки туйилган эман пўсти бир пиёла қайноқ сув билан аралаштирилиб, 15-20 дақиқа дамланади ва сузилади. Кун давомида 3 стакан янги дамланган чой совутилмасдан ичилади, 1 чой қошиқ майдаланган янги эман меваси эрталаб-кечқурун сув билан ичилади.
  • Кечқурун ётаётганда беморлар чалқанча ётиб, гавдаларининг уст қисмини баланд қилиб ётишлари керак. Ётишдан 2-3 соат аввал ва 21.00дан кейин ҳеч нарса емасликлари керак.

Бир ҳафта ўтгандан кейин ошқозон ва ичаклариннг умумий давосига ўтилади.

Ошқозон ва ичакларнинг умумий давоси (2-4 ҳафталик курс)

Ошқозон давосига тайёрланиш учун аввало қусиш керак. (“Қусиш” бўлимига қаранг.)

Таом ейиш давомида ва таомдан кейин сув ичиш одатини тарк қилиш керак бўлади. (“Сув” бўлимига қаранг.)

Озиқланиш хатоларини тузатиб, таомни яхшилаб чайнаш керак. (“Касалликлар сабаблари” бўлимига қаранг.)

Қуса олмаганлар учун ҳазмни осонлаштирадиган дорилар:

  • Таомдан аввал ёки кейин 1/4 чой қошиқ занжабил кукуни ютилади ёки 1 ош қошиқ янги сиқилган занжабил суви ичилади.
  • Таомдан 1,5-2 соат кейин шакарсиз занжабил, жамбул, далачой ёки қалампир чойи ичилади.
  • Таомдан кейин тарвуз ейилади ёки ялпиз, янги қалампир, далачой, тархун, жамбул каби яшил баргли ўтлар чайналади. Муттасилҳазмсизлик учун:
  • Дона қоразира сирка билан намлатилиб, 7-9 соат сирка ичида тургандан кейин суви сузиб, қуритилади. Кейин қовурилади ва шу миқдорда қора мурч, оқ қалампир, қора қалампир ва занжабил билан аралаштирилиб, майдаланади. Кунига 1/4 чой қошиқ, таомдан олдин ёки кейин 1/4 чой қошиқ ютилади. Хоҳишга кўра, таомдан аввал ҳам, кейин ҳам 1/4 чой қошиқ ейиш мумкин. Ошқозонни қувватлантиради, ҳазмни осонлаштиради, ошқозон ва ичаклардаги газни йўқотади.

Ошқозон ва ичаклар учун дорилар:

  • Зиғир уруғи, қаттиқ ҳазмсизликда истеъмол қилинади. Зиғир уруғи ҳар сафар янги майдаланган бўлиши керак. Сурункали колит учун майдаланмаган зиғир уруғи ишлатилади.
  • 1 ош қошиқ тоза асал, 1 стакан илиқ сув билан (илиқлик даражаси 40 градусдан кўп бўлмаслиги керак) аралаштирилиб, ҳар куни эрталаб оч қоринга ичилади. Эрталаб-кечқурун кунига 2 марта ичилиши мумкин. Оғир вазнлилар учун кунда 1 ош қошиқ, нормал вазндагилар учун 2 ош қошиғидан кўп асал ейиш тўғри эмас.
  • Ичаклардаги зарарли микробларга қарши қуруқ пиёз ва 3-9 дона саримсоқ ейиш ёки ютиш керак бўлади.
  • Пўсти олинмасдан сабзи, семизўти ёки исмалоқ суви сиқилади. 150 гр. бу сабзовот сувига 50 гр сув аралаштирилади. Бошқа нарса емаслик шарти билан, тушликкача 2-3 стакан ичилади. Сабзавот суви ўрнига уйда қилинган қатиқ суви ҳам ичилиши мумкин. Сабзавот ва қатиқ суви 1 стаканга 1-2 ош қошиқ петрушка ёки селдир барги қўшиб, бойитилади. Қон гуруҳи “В” ва “АВ” бўлганлар ўзлари учун жуда фойдали бўлган картошкани пўстлари билан сиқиб, сувини ичишлари мумкин. Фақат картошканинг гени ўзгармаганлигига диққат қаратиш керак.
  • Анжир билан хурмо пўстлари олинмасдан ва ювилмасдан ейилиши керак. Ювиш тўғри келса, ювиб, фойдали микроблари кўпайиши учун 1-2 соат қўйилиши керак. Булар бўлмаган тақдирда тарвуз ҳам бўлади.
  • Чимланган (униб чиққан) буғдой ёки арпа – мукаммал дорилардир. Йиллар давомидаги ошқозон-ичак касалликларини ҳам 40 кунда даволаса бўлади.(“Дорилар” бўлимидаги “Чимланган арпа ва буғдой”га қаранг)
  • 30-50 гр саримсоқли зайтун ёғи шу миқдорда лимон суви билан аралаштириб, ичилади. Саримсоқли зайтун ёғи ҳазм йўлларини очиб, даволайди ва қувватлантиради. Жигарни тоза тутади, сафро (ўт пуфаги) тошларининг парчаланишига ва тушишига ёрдам беради. Таом ва салат билан ҳам ишлатса бўлади. Зайтун ёғини меъёридан ортиқ истеъмол қилиш одамни семиртиришини ҳам унутмаслик керак.

Ошқозон ва ичак касалликлари билан оғриган беморларнинг озиқланиши 2 усулда бўлади:

1–усул:

  • Эрталаб (07.00-08.00) 1 стакан асал шарбати ичилади
  • 1-2 соат кейин сабзи суви, исмалоқ суви, семизўти суви, грейфрут суви ёки қатиқ сувини ичиш бошланади ва тушликкача (2-3 стакан ) давом этилади. Бу орада 1-3 дона саримсоқ ейилади.
  • Тушликда (соат 13.00-14.00) салат, қатиқ ёки кўкатлар билан 1 тур таом ейилади. Таом билан бирга ёки кейин 1-3 дона саримсоқ ютилади. Саримсоқ ўрнига янги пиёз ейиш мумкин.
  • Кечқурун (соат 19.00-20.00) 1-3 дона саримсоқ ютилади ва зиғир уруғи ёки 1-3 қошиқ кўкарган буғдой ювиб, ейилади (асал ва саримсоқ қўшиш мумкин) ёки анжир, хурмо ёки тарвуз ейилади (хурмони тарвуз билан еса бўлади). Янги анжир ўрнига сув билан намланган ва зайтун ёғида бир кун турган қуруқ анжир еса ҳам бўлади.

Кўк пиёз, семизўти, селдир, янги ловия ёки қовоқ каби сабзавотлардан бири, арпа нони, гуруч нони ёки палов билан ейилиши мумкин. Ёки каватак, қатиқли шўрва, лимонли пача шўрваси, ёки палов билан кўкатли ёки саримсоқли қатиқ ейиш мумкин. Ёғ сифатида фақат рафина этилмаган зайтунёғини доғламасдан қўлланиш керак. Зайтун ёғига саримсоқ, янги пиёз, майдалаб тўғралган петрушка, селдир барги, қоратундак, райҳон, жам-бул, ялпиз каби яшил сабзавотлардан бири аралаштириш мумкин. Қора-зиравор сифатида шамбала, қоразира, дафна баргини ишлатиш мумкин. Қон гуруҳи “0” бўлганлар учун гўшт, қизил қалампир, дафна барги, қоразира, жамбул кўп миқдордаги пиёз билан намланади, аввал суви ичилади кейин бир миқдор гўштдан ейилади. Гўшт билан нон ёки палов ейилмайди.

  • Эрталаб 1 ош қошиқ асал билан тайёрланган асал шарбати ичилади.
  • 1 соатдан кейин 1-3 ош қошиқ янги кўкарган буғдой ёки арпа нишонаси ювиб, ейилади. Мавсум ва хоҳишга кўра, кўкарган буғдой ўрнига янги анжир ёки лимон ва саримсоқли зайтун ёғи қўшилган кўкатли салат ейилади. Унга саримсоқ ҳам қўшиш мумкин.
  • Очиққанда сабзи, исмалоқ, семизўти ёки қатиқ сувлари ичилади ва кечгача (3-4 стакан) шундай давом этилади. Орада 3 дона саримсоқ ҳам ейилади.
  • Кечқурун саримсоқ ва асал билан бирга зиғир уруғи, кейин анжир ёки хурмо ейилади (хурмони тарвуз билан еса бўлади). Янги анжир ўрнига сув билан намланган ва саримсоқли зайтун ёғида бир кун турган 3 дона қуруқ анжир еса ҳам бўлади.

Ҳар ким ўз ичакларининг ҳолатини билгани нисбатида соғлигини бошқариши мумкин.

Бунинг учун:

  • 1 дона қизил лавлаги (100-150 гр) тўғралиб, лимон суви, саримсоқ ва зайтун ёғи билан салат қилинади. Бу салат кичик нон бўлаги билан ёки, яхшиси, нонсиз ейилади.

Қизил лавлаги салати ейилганидан 3 соатдан кейин сийдикни кузатишга ўтилади, 36 соатгача кузатилади. Ичак соғлом бўлса, қизил лавлаги ранги қонга аралашмайди ва сийдик билан чиқмайди. Сийдик ранги нормал бўлади.

Ичак касал бўлса, лавлаги ранги қонга аралашади, сийдик ҳам қизил ранга киради. Бу ҳолатда лавлаги танадан бутунлай чиққунича (24-36 соат) сийдик ранги қизил бўлиб қолади. Бу ичакларнинг касаллигига ишоратдир.

Сийдик рангги қанчалик қизил бўлса, ичак ҳам шунчалик бузилган бўлади. Агар сийдик ранги оч қизил бўлса, бу нормал ҳисобланади. Сийдик бир неча соат бўйича қизил бўлиб, ора-сира тоза ранг берса, ичак айрим жойларида касаллангандир. Бу ҳолда ичак давоси қилиниши керак.

Ошқозон ва ичакларни қувватлантириш ва қон айланишини жонлантириш учун қуйидаги дорилардан бири қўлланилади:

  • Кунда икки марта бир ош қошиқ ўз пўсти билан сиқилган янги занжабил суви оч қоринга ичилади.
  • Янги занжабил ўз пўсти билан тўғралади ва тоза асал билан аралаштирилади. Кунига 1 ош қошиқ ейилади.
  • 50 гр занжабил кукуни 200 гр асал билан аралаштирилади ва кунда икки марта ярим чой қошиқдан ейилади.
  • Седана ва қоразира айни миқдорда туйилади, эзилган саримсоқ қўшиб, асал билан аралаштирилади ва ҳар куни эрталаб оч қоринга ёки ҳар куни кечқурун уйқудан аввал бир ош қошиқ ейилади.

Ҳазм тизимининг кучли ва соғлом бўлишини истаган ҳар бир киши бу муолажани йилда 2-3 марта 2 ҳафталик курслар шаклида қилиши керак.

Кўричак (апендицит) жарроҳлигидан ўтганлар янги ёки қуруқ занжабил ишлатишни ташламасликлари, вақти вақти билан 1-2 ойлик танаффуслар қилиб, истеъмол қилишни давом эттиришлари керак. (Занжабил чой сифатида, овқатларга қоразиравор сифатида ёки тўғралиб, асал билан аралаштириб ҳам ейилади.)

Ичак даволаниши учун юқорида айтилганлардан бирини қўллаб, бошқа томондан танаффусларда соғайгунча 3 кунлик оч қолиш қўлланилади. Бу ерда 3 кунлик рўзанинг роли катта. Кенгайган ошқозон ва ичаклар фақат бу рўза ёрдамида нормал шаклга келади. Аввалроқ пайдо бўлган чуқурчалар, кенгайишлар, ва яллиғланиш сабабли юзага келган ичаклардаги муайян қизишлар мазкур даво билан йўқотилади.

Ичакни даволаш давомида анжир, хурмо, занжабил, зиғир уруғи, саримсоқ ва асал ейиш керак. Ичаклар ҳолати қанчалик оғир бўлса ҳам, яланғоч, яраланган, қисман торайган, кенгайган, чуқурчалар ҳосил қилган бўлса, ҳам яхшиланади, агар юқорида келтирилган даво диққат билан қилинса.

Давонинг мақсади:

  • Ичакларни сано билан ҳаракатга келтирмоқ;
  • Зиғир уруғи билан тозалаш ва шишларни йўқотмоқ;
  • Саримсоқ билан зарарли микробларни ўлдирмоқ;
  • Семизўти, исмалоқ, сабзи ёки қатиқ суви билан яраларни ёпмоқ;
  • Анжир ва хурмо билан керакли микробларни ичакларда кўпайтириб, уларни қувватлантирмоқ;
  • Рўза билан ошқозон ва ичаклар ҳолатини аввалги ҳолатига келтирмоқдир.

Ошқозон ва ичаклар даволанар экан, барча тана даволанган ҳисобланади. Чунки Аллоҳнинг яратган мукаммал ускунаси шундай ишлайди. Шундай экан, замонавий тиббий услубларнинг бир аъзони даволаб, бутун танани хароб қилганини ҳар куни турли мисолларда кўрмоқдамиз.

Ер юзини чириб бошлаган органик моддалардан тозалаш учун минглаб хил қурт, бир ҳужайралилар ва микроблар бор. Инсон танасида ҳам бу тозалашни амалга оширувчи тахминан, икки минг хил жонзoт турлари (қурт, бир ҳужайралилар ва микроблар) бор.

Атрофимизда бўлган мингларчa турли паразит ва улaрнинг уруғлари нафас ва ҳазм тизимига киради, органларда ва тўқималарда жойлашиб, кўпайишади. Фақат соғлом вужудгина паразитларни ўзига қабул қилмайди, тўғрироғи, соғлом танада паразит яшашига шароит йўқ.

Аммо ҳазмсизликдан қийналадиган, қўшимчали таомлар eйдиган кишининг ичаклари, жигари, мияси, ошқозоности бези ва мускулларида қолдиқлар тўпланиб, чириш юзага келади, тананинг кимёвий таркиби бузилади ва бу паразитларнинг кўпайишига шароит тайёрлайди. Ичакларда ҳосил бўлган яралар воситасида паразит уруғлар қонга аралашиб, бутун аъзо ва тўқималарга тарқалади. Иммунитет тизими кучи билан эса уруғлар капсулланиб, пассив холга келтирилади. Капсулалар билан қопланган уруғлар жиддий касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Масалан, гижжа уруғларининг – шизофренияга, эгземага, депрессияга ва астмага, қил (острица) қуртларининг – мигренга сабаб бўлгани аниқланган.

Аммо иммунитет тизими заифлашган, тананинг кимёвий таркиби дори ва кимёвий моддалардан бузилган бўлса, паразит уруғларни капсулалар билан пассив ҳолга келтирaoлмайди ёки ҳосил бўлган капсулалар эриб, уруғдан чиққан паразитлар ичакда эмас, аъзолар ва тўқималарда жойлашиб, кўпаяди.

Одам яшар экан, қабр ҳаётида олдига чиқадиган бу қўрқинчли паразитлар уруғларини ҳаётлигида бириктирмоқда. Инсон руҳи танани тарк этгандан сўнг, бу капсул шаклида мавжуд бўлган паразит уруғлари қабрда жонлана бошлайдилар. Аммо бугун ахвол ўзгарди, бугун бу паразитлар ҳали ўлмаган инсон вужудида жонланиб, унга қабр азобини бу дунёда кўрсатмоқда.Паталогоанотомик тадқиқотларда ичи ёрилган жасадларнинг 90 фойизида бир ҳужайрали ва оддий қуртларга дуч келинган.

Баъзи паразитлар саратонга (ракка) ҳам йўл очади.

Баъзи паразитлар, хусусан, ичакларда табиий равишда яшайдиган трематотлар юқорида кўрсатилган сабаблар билан тўқимаси бузилган, ярали ичаклардан қон айланишига аралашади, тўқималаргa ёйилaди.

Тўқималарда пропил алкогол, формальдегит ёки бошқа эритувчилар бўлса, трематотлар кўпайиш имконини топишади. Бу моддалар ҳар уйда ишлатиладиган косметик, кир ювиш кукуни, шишадаги ичиш сувлари, шакар ва озуқа саноати маҳсулотларида мавжуд бўлиб, танада тўпланмоқда.

Паразитлар жигарда – гепатитга, ошқозон ости безида – диабетга, тимус (бўқоқ) безида – ОИТСга, мияда – алзгеймер, шизофрения ёки депрессия ўхшаш синдромларга, ўпкада – астмага, буйракларда – гломерюлонефритга, простата безида – простатитга, бачадонда – эндрометриозга, кўз ва мускулларда – оғриқ ва қичишга сабаб бўлади.

Паразитлар кўпайганда ўсиш (каттайиш) факторини ҳам ишлаб чиқаради. Ўсиш фактори тўқималардаги ҳужайраларнинг бўлинишига йўл очади.

Паразитлар қанчалик тез кўпайса, шунчалик кўп ўсиш фактори ишлаб чикарилади ва тўқималарнинг ҳужайралари шунчалик тез бўлинади.

Паразитларнинг тўқималардаги кўпайиш тезлиги тўқималардаги қолдиқ моддалар миқдори билан боғлиқ. Қолдиқлар қанча кўп бўлса, беморнинг ҳолати шунчалик xавф остида. Танадаги оғир металлар ва эритувчилар паразитларнинг кўпайишини ташвиқ қилиб, ўсиш факторини ҳам активлаштиради.

Бу жараён тадқиқотчилари наздида ҳар қандай саратонда (ракда) кузатилади. (“Шиш ва саратон (рак)” бўлимига қаранг.)

Ухлаётиб оғиздан сўлак оқиши, уйқуда чўчиш, тишларни ғичирлатиш, терлаш, тер ва ахлатнинг ёмон ҳиди танада паразит мавжудлигидан далолат беради.

Паразитлардан даволаш:

Озиқланишни тузатиб, ичакни даволаш тугатилганида, гижжалар тўкила бошлайди. Ундан кейин қилинадиган жигар тозаланиши билан жигар ва ичаклардаги паразитлар тамоман тўкилади. Чунки тозаланган органларда гижжаларга қиладиган иш қолмайди.

Қуртларнинг ўлик ҳолда тўкилиши жигардаги токсинларнинг қанчалик ўлдирувчанлигини, яъни xавфлилигини кўрсатади.

Тозаланиш асносида ва кейинги кунларда ҳар куни эрталаб 1 ош қошиқ асал 1 стакан сув билан аралаштириб ичилади. Табиий асал топилмаса, лимон суви, грейфрут суви ёки ҳар қандай мева суви ичилади.

Жигар тозаланишидан кейинги кун:

  • Эрталаб 1 ош қошиқ асал 1 стакан илиқ сув билан аралаштириб, бир чой қошиқ (болаларга 5-7 томчи) седана ёғи қўшиб ичилади.
  • 1 соатдан кейин то тушгача қовурилмаган ошқовоқ уруғи яшил ич пўстлари билан оз-оздан ейилади. Уруғ миқдори болалар учун 100 гр, катталар учун 200-300 грамм. Қовоқ уруғи болаларга эзилиб ва асал билан аралаштириб берилади. Агар уруғ асал билан ейилса, асал шарбатини ичишга ҳожат қолмайди.
  • Тушда қизил лавлаги, турп, сабзи, янги пиёз ёки саримсоқ, шивит, қоратундак, райҳон ва жамбул билан қилинган салатга, седанали зайтуннинг сузилган ёғи қуйиб, ейилади. Бу салат фақат таом эмас, балки гижжаларга қарши ҳам кучли доридир. Салатдан 2 соат кейин енгил таом еса бўлади.
  • Кечқурун пўстлари олинмасдан буғда ёки палов ичида пишган 1 ўртача бош саримсоқ ейилади. Унинг ўрнига 7-11 дона (болаларга 3-5 дона) янги саримсоқ ҳам ейиш мумкин. 3-5 кун бу шаклда давом этилади. Саримсоқдан аввал 1 чой қошиқ седана ёғи (болаларга 5-7 томчи) грейфрут ёки сабзи сувига аралаштириб ичилади.

Седана, саримсоқ, пиёз, долчин, қоразира, арпабодиён, оқ қалампир, қора қалампир, қора мурч, кардамон (ҳил), карам ва селдир уруғлари, грек ёнғоғи, қалампирмунчоқ, дафна барги ва меваси, шувоқўти, жамбул, мойчечак, ялпиз, зайтун ёғи қуртларга қарши дори ҳисобланади. Уларни алоҳида ёки аралаштириб ишлатиш мумкин.

  • Қоразира + карам уруғи + селдир уруғи + жамбул тенг миқдорда майдаланади.
  • 3 миқдор қоразира + 3 миқдор арпабодиён + 1 миқдор долчин + 1 миқдор оқ қалампир + 1 миқдор қора қалампир аралаштириб, майдаланади.

Бу аралашмалардан бири 3-5 кун давомида эрталаб-кечқурун сув билан 1/2 чой қошиқдан ичилади. Бу даво билан жигар ва ичаклардаги гижжалар тўкилади.

Тўқималарни паразит, личинка ва уруғлардан тозалаш учун “Шиш ва саратон (рак) давоси” бўлимига қаранг.

Бугун паразит терапиянинг янги методлари қўлланила бошлади. Булардан бири “биорезонанс (заппер) терапияси”дир. Биорезонатор ёрдамида электромагнетик тўлқинлар ишлаб чиқарилмоқда. Бу тўлқинлар организмдаги бутун паразитларни йўқ қилади. Бу ускунани ижод қилганлар унинг мутлоқ зарарсиз эканини таъкидлашмоқдa.

Бизнинг фикримизча, бу ускуна зарари тезда ошкор бўлади. Чунки мингларча хил ҳужайралардан керагини танлаб ўлдириш имконсиздир. Йўқ қилиш жараёнида, истар-истамас, организмдаги бутун ҳужайралар зарар кўради. Бутун касалликлар Аллоҳнинг қонунлари бузилгани сабабли пайдо бўлади. Бу ҳақиқат мисоллар билан китобимизда кўрсатилди. Агар бирор дори ва ускуна ёрдамида даволаниш мумкин бўлсайди, у ҳолда, Аллоҳнинг ўша қонунлари ишламаган бўларди.

📎📎📎📎📎📎📎📎📎📎