Узбекистон Республикаси Халк таълими Вазирлиги Мукимий номидаги Кукон давлат институти
XIX асрнинг охирида - харакатланаётган предметларни, кишиларни, хайвонларни – умуман харакатни пленкага тушура оладиган аппарат ихтиро қилинди. Бу аппарат номи юнонча “кинема” – харакат ва “графо” сўзларидан олиниб, кинематограф деб аталади. Шу вақтдан бошлаб, кино санати, яъни кинофильмлар яратиш санати пайдо бўлди.
Кино санати – хаётдаги воқеаларни ўз холича ёки маҳсус инсценировка қилиб, ё бўлмаса, мульципликация воситасида қайта тасвирлаб суратга тушириш йули билан асар яратилади. Кино саъатида адабиёт, театр ва тасвирий санъат, мусиқанинг этник жихатлари ўзига хос, хусусий ифода воситалари заминида уйғунлашиб кетади. Кино санъати томошабинларнинг воқелик ҳақидаги тасавурини, этик қарашини, эстетик дидини шаклланишида мухим воситадир. 1917 йилга қадар Ўрта Осиёда намоиш қилинган ленталар, асосан, Америка, Франциянинг Шарқ экзотикасига моил фильмларидан иборат бўлган. Ўзбеклардан чиққан биринчи кинооператорлар Х. Девонов ўзининг хужжатли хроникал кино ленталарида реал хаётни тасвирлашга 1924 йида “Бухкино”, 1925 йилда Тошекнтда “Шарқ юлдузи” кинофабрикаси ташкил топди ўзбек кино санатининг ривожини бошлаб берди. Совет хокимиятининг дастлабки йилларида, умуман Совет кино санъати, жумладан ўзбек совет кино санъати хроникага асосланган эди. Рус кино усталари К. Гертель, М. Доронич, Ч. Сабинский, О. Ферелих, А. Дорн ва бошқа ўзбек бадиий кинематографиясини майдонга келтиришда катта ёрдам курсатдилар. “Шарқ юлдузи” кинофабрикасининг дастлабки ленталарини яратган рус кино усталарига ёрдамчи бўлиб ишлаган Н. Ғаниев ўзбек миллий кино санъатига асос солди. Ўзбек кино санъатининг илк намояндалари Н. Ғаниев, Сулаймонхўжаев, Р. Пирмухамедов, К. Ёрматов, Э. Ҳамраев ва бошқалар, рус совет кино усталари ёрдамида ўзбек кино санъатини иттифоқ миқёсига кўтаришга фаол қатнашди.
30-йиллада овозли кинонинг вужудга келишини кино санъатининг бадиий қийматини оширди. “Қасам”(режесёр А. Усольтев 1937) фильмнинг яратилиши ўзбек кино санъатида овозли фильмлар даврини бошлаб берди. Овозли кинонинг ўзлаштирилиши ўзбек кино санъатининг адабиёт ва театр билан алоқасини янада мустахкамлади.
Кино мусиқаси – кинематографиянинг шаклланиши ва ривожи билан боғланган мусиқа жанри. Дастлаб кино аппарати шовқинини босиш учун мўлжалланган. Бора – бора кинодрамматургиянинг мухим воситаларига айланди. Одатда хар бир фильм учун махсус мусиқа ёзилади, баъзан мавжуд мусиқадан хам фойдаланилади. Кино мусиқаси сюжет билан узвий боғланиб, образларнинг рухий кечинмалари драматик холатлар, зиддиятлар ва бошқаларни хаяжонли қилиб ифодалашга ёрдам беради. Совет композиторларидан С. Прокофьев, Д. Шостакович, И.Дунаевский, Т. Хренников, А. Хачатурян, Н. Крюковлар ижодида кино мусиқасининг намуналари вужудга келди.
Ўзбекистонда ҳам 20 – йиллардан, кино ва мусиқа хамкорлиги бошланган. Жанр сфатида эса кино мусиқаси 40 – йиларнинг 2-ярмидан шакллана бошлади. Дастлабки ўзбек фильмларига мусиқа ёзишда В.А. Успенский, А. Казловский, ўзбек халқ куй ва қўшиқларидан ҳамда ўзбек бастакорлари ижодидан фойдаланишган. Масалан: “Равот қашқирлари” 1927; “Тохир ва Зухра” 1945 ва бошқалар. Кейинги йилларда яратилган кўп ўзбек фильмларида мусиқадан драматик ривожни очиш воситаси сифатида фойдаланилди. Масалан: “Абу Али ибн Сино” (композитор М. Бурхонов, 1957 йил), “Фурқат” (композитор С. Юдаков, 1959 йил), “Хамза” (композитор И. К. Акбаров, 1961 йил) ва бошқа фильмлар. Кино мусиқасида қўшик мухим роль ўйнайди.
Масалан: 1959 йилда композиторлар И.К. Акбаров, М. Бурхонов, М. Левневлар яратган “Мафтун бўлдим”, 1960 йилда композитор М. Левнев яратган “Махаллада дув-дув гап” ва бошқалар. Мусиқали кино комедия, композитор, дерижёр, хонандалар хақидаги тарихий биографик, шунингдек кино концерт, кино опера, хореографик кинофильмларда мусиқа асосий ўрин эгаллайди. Мульципликацион фильмда мусиқа алохида ахамиятга эга: унда тасвир маълум ритм асосида алмашинади ва расмлар тайёр мусиқа фонограммасига кўра ишланади; образ талқинида рассом мусиқа хусусиятини хам хисобга олиб, ижод қилади.
Мусиқали драма – мусиқа ҳамда сўз санъатига асосланган драматик сахна асаридир. Унинг илк намуналари шарқда шаклланган. Мазкур жанр Озрбайжонда Октябр революцияси арафасида, Ўрта Осиё ва қозоғистонда революциядан кейин вужудга келиб, кенг равнақ топди ва ҳар бир республикада ўзига хос тараққиёт йўлини босиб ўтиб, миллий хусусиятлар кашф этди. Мусиқали драмада саҳна воқеалари, қахрамонларнинг, ички кечинмалари ва ҳолатлаири, бир бирларига бўлган муносабатлари сўз, драматик харакат, мусиқа ва шунингдек рақс орқали ифодаланади, мусиқа ва сўз бир – бирини тўлдириб, асар мазмунини чуқурлаштиради. Ўзбекистонда мусиқали драма жанри 20-йиллардан миллий адабий-бадиий, театр ва мусиқа мероси заминида шакллана бошлади. Унинг таркиб топишида ўзбек халқ актёрлари- масхарабоз, қизиқчи ва қўғирчоқбозларнинг томошаларида, мусиқадан фойдаланиш тажрибалари, шунингдек, Озарбайжон мусиқали театрнинг спектакллари ҳам муҳим роль ўйнайди. Бу сохада Хамза ҳам хиссасини қўшган. У “Хой ишчилар”, “Қармоқ”, “ Капитал”, “Қўзғинлар” инстенеровкаларида, “Сайлов олдида” номли агитацион драмаси ва “Фарғона фожеалари” тетралогиясини саҳналаштиришда халқ мусиқаси ва ўзи ижод қилган қўшиқлардан ўринли фойдаланиб, жанрнинг асосий шартларидан бири, сўз мусиқа бирлигини юзага келтириш учун курашган.
Ўзбек мусиқали драмаси ўз тарақиёти давомида бир неча даврни босиб ўтди. Даставвал, пьесага мос мусиқа материали халқ ижодидан саралаб олса, 30-йилларнинг бошида С. Абдулланинг “Пўртана”, М. Мухаммедов ва К. Яшиннинг “Ичкарида” каби замонавий пьесаларида, халқ мусиқасини қайта ишлаш принципи қўлланган. Мусиқали драма адабий ва мусиқавий жихатдан юксалишига адиблардан К. Яшин, С. Абдулла ва бастокор Т. Жалиловнинг хизматлари катта. Уларнинг қаламига мансуб “Хурхон”, “Равшан ва Зулхимор”, “Тохир ва Зухра “, “Алпоиш”, “Муқимий”каби етук мусиқали драмалар мавжуд. 50-йилладан бошлаб, бу жанрда мустақил ижод қилувчи ўзбек композиторларидан: М. Левнев, А. Мухаммедов, С. Бобоев, И. Акбаров, Д. Зокиров ва бошқалар.
Мутал Бурхонов 1916 йилда туғилган. Унинг серқирра ижодида кино санъати муҳим роль ўйнайди. М. Бурхонов “Бой ила хизматчи”, “Абу Али ибн Сино”, Малас Левиев, Икром Акбаров билан биргаликда «Орол балиқлари” фильмига, “Мафтунингман” кино фильмига куй басталаган. Республика қўғирчоқ театри учун Х.Олимжон пьесаси асосида “Ойгул билан бахтиёр” мусиқасини яратди. Унинг вокал асарлари бой миллий колорит билан суғорилган. Бу колорит анъанавий халқ қўшиқларига механик тарзда тақлид қилишдан эмас, балки Ушбу жанрг янгилик олиб киришда, биринчи бўлди. Қўшиқ охангларини фавқулодда янгилиги билан куйини ифода этиш усуллари билан анъанавий халқ қўшиқларидан мутлоқ фарқ қилади. Ижодкорнинг мусиқаси умуман олганда, ўзбек мусиқасини турли жанрлари билан бой этибгина қолмай, балки унга усуллар, оханглар, йўллар очиб берган. Композитор мусиқаси биринчи танишишдаёқ, тингловчини ўзига жалб қилади, хаяжонлантиради. Оҳанграбодай ўзига сехирлаб олади. Инсон хаётидаги жиддий ва мураккаб муаммолар хақида ўйлашга мажбур этади.
^ Таянч тушунчалари.
“Графо” – бу аппрат номи юнонча “Кинема” харакат ва “Графо” ёзма сузлардан олиниб, кинематограф деб аталади.
“Мульципликация» - кино санъати.
Хаётдаги воқеаларни ўз холича ёки махсус инсценеровка қилиб, ё бўлмаса, мулципликация воситасида қайта тасвирлаб суратга тушириш йўли билан яратилади.
^ Мавзу: Хамза Хакимзода Ниёзий – атоқли драматург, марифатпарвар ўқитувчи, композитор.
- Х.Х. Ниёзий – педагог, шоир, драматург, адиб, композитор.
- Хамзаининг ўқитувчилик фаолияти.
- Х.Х. Ниёзийнинг таълим – тарбия хақида фикрлари.
- Хамза мохир шоир – педагог.
Мавзу: Хамза Хакимзода Ниёзий – атоқли марифатпарвар ўқитувчи.
- Х.Х. Ниёзий – педагог, шоир, драматург, адиб, композитор.
- Хамзаининг ўқитувчилик фаолияти.
- Х.Х. Ниёзийнинг таълим – тарбия хақида фикрлари.
- Хамза мохир шоир – педагог
Хамза узининг ўқишга бўлган зўр иштиёқи туфайли 12 ёшидаёқ тўла хад, саводли бўлиб етишди. 1906 йилда мадрасага кириб ўқий бошлайди. Бироқ мадраса таълими Хамзани қониқтирмайди. Шунга кўра у мустақил суратда Лутфий, Алишер Навоий, Гулханий, Муқимий, Фурқат асарларини ўқиб ўрганади. У 1908 йилда ота – онасининг норозилигига қарамай мадрасадан кетган.
Хамза турмушда жуда кўп қийинчиликларга дуч келади, илм – фанга хаваси зўр бўлса-да, кўнгилдагидек ўқий олмайди. Бу ахволни кейинчалик эслаб, унга сабаб “Ота-она таассуби ва хукм истибдоди,фақирлик” эканини эслатиб ўтади. Хамза ёзувчилик ишига 1905 йил, 16 ёшидан бошлаб киришган. Унинг шахсий архивида сақланган материаллар орасида 1905- 1914 йилар мобайнида ёзилган 214 шеърий рўхати бор. Хамзанинг “Девон”ига 214 шеридан 197 таси киритилган.
1910 йил Қўқонда рус – тузем мактабида муаллим бўлиб ишлайди. Хамза 1911 йил Қўқоннинг ХОЖИБЕК гузарида мактаб очиб, етим ва камбағал болаларни ўқитади. Ўвитувчилар учун “Енгил адабиёт”, “Уқиш китоби” ўқув қўлланмаларини яратади.
Х.Х. Ниёзийнинг 20 йиллик ўқитувчилик фаолияти давомида ёшлар тарбияси масаласида Амалий ва назарий жихатдан мухим ғояларни олға суради.
Хамзанинг ижодиёти, ўқитувчилик фаолияти чор хукумати амалдорларини ташвишга солади. Улар Хамза мактабини “Хавфли, болаларни бузувчи, дин ва маърифатдан оздирувчи мактаб”, деб қоралаб ёпиб, ўзини таъқиб этадилар.
Шунингдек, Хамза кейинчплик “Жамият хайрия” деган ташкилотни тузади.
Хамза 1913 йил февралда чет элларга кетади: Авғонистон, Хиндистон, Макка, Мадина, Шом (Сурия), Байрут, Истамбул, Одесса шахарларида бўлиб, 1914 йилда Қўқонга қайтиб келади.
1915 йилда мактаб очади, муаллимлар таёрлайдиган курс ташкил этади.
Хамза ташкил этган мактаб хақиқий чинакам мактабларнинг намунаси эди. Хамза бу мактабда ёшларга дунёвий фнларни ўқитади, ақлий. Ахлоқий тарбияга алохида ахамият беради.
Лекин, ўша давирда жадид мактаби номи блан машхур бўлган бошқа мактаблар хам бўлганки, Хамзанинг мактаби улардан кескин фарқ қиларди. Агар кўпчилик жадид мактабларда миллий буржуазияга саводли мутахассислар таёрлаш ниятида бойваччалар ўқитилса, Хамзанинг талабалари камбағал оилаларнинг фарзандлари эди. Жадидимизни ташвикот қилган маърифатпарварлик буржуа синфий манфаатни кўзда тутса, Хамза эса маърифатни кэнг халқ оммасига тарқатиш тарафдори эди. У камбағал болаларнинг ўқишини доимий таъминлаш ниятида уларга моддий ёрдам беришни мақсад қилиб, “Ёрдам жамятини” тузди.
“Ёрдам жамияти” ўқитувчиларнинг ўзаро йиққан маблағлари асосида фаолиятни бошлади-ю, лекин кўп ўтмай подшо хукуматининг қаттаиқ таъкибидан сўнг тарқатиб юборилади.
Хамза 1915 – 1916 йилларда яратган “Оқ гул”, “Қизил гул”, “Пушти гул”, “Сариқ гул” каби ашулалар тўпламида, “Миллий роман ёхуд янги саодат” хиссаси, “Захарли хаёт” каби драма асарларида мехнаткаш халқини ўқишга, илм ўрганишга даъват этди.
Хамза 1918 йил Фарғона шахрига бориб, ўитувчилик ишини давом эттиради. Шунингдек, у Фарғонада театр санъатини яратишда катта ташаббус кўрсатди. Фарғонадаги ёш санъат хаваскорларини тўплаб, “Сайёр драм труппа” ташкил қилади. У шу йиллининг ўзидаёқ, ўзининг машхур асари “Бой ила хизматчи”, “Тўхматчилар жазоси”, “Ким туғри” каби пьесалар ёзади.
Хамза 1919 йилнинг бошларида Қўқондаги биринчи сон боқимсиз болалар уйига мудир қилиб тайинланди. Турк фронтида ўзи тузган труппаси билан қатнашади. Хоразмга бориб, таълим – тарбия ишлари билан шуғулланади. 1922-1924 йиларда қорақалпоғистоннинг Хужайли туманида бринчи болалар уйининг мудири ва ўқитувчиси бўлиб ишлади.
1925йилнинг кузида, Фарғона уезди маорифи ихтиёрига юборилади. Бу ерда у халқ кучи билан янги мактаб биноси, клуб, кутубхона, чойхона қурдиради.
1926 йили Ўзбекитон ижроя комитети Хамзанинг бадиий ижодидаги мувоффақиятларини ва жамоа ишидаги фаолиятини тақдирлаб, “Халқ шоири” деган фахрий унвонни беради ва умрбод шахсий нафақа тайинлайди.
Хамза ўз педагогик фаолиятида ва адабий ижодида хотин қизларнинг илм олишига, жамият ишларида фаол иштирок этишларига жиддий этибор берди. Хамза бир қатор асарларида халқ маорифини демократик асосда қайта қуриш, халқ маорифи тизимини яритиш ғояларини олға суради. Унинг фикрича «Инсонни инсон қаторига қўшиши”, “Инсонни камолатга етказиш”, “Инсонни олийжаноб фазилатларга эга қилиб етиштириш, тарбияга боғлиқдир”. Хамзанинг фикрича, боланинг ақлий ривожланиши, иродаси, ҳулқ атвори, умуман маънавий фазилатлари тарбия орқали шаклланади. Боланинг Ким бўлиб етишиши, унинг насл – насабига эмас, балки унга бериладиган тарбияга боғлиқдир, яъни боланинг ўқишга қизиқиши, ўқиш қобилятининг ривожи насл – насабнинг эмас, балки тарбиянинг махсулидир, дейди. Хамза ақлий тарбия хақида сўз юритар экан, ақлий тарбия орқали табиат ва жамиат қонунларини, табиат ходисаларини, улар ўртасида боғлиқликни билиш кераклигини айтади. Шоир анашундай маълумотга эга бўлган ва жамият, халқ фаровонлиги учун хизмат қиладиган ёшларни етиштиришга даъват этади.
Х.Х. Ниёзийнинг фикрича болаларни, шундай баркамол киши қилиб етиштириш учун ўқитувчининг ўзи чуқур билимга эга бўлган, қобилятили ва юксак ахлоқли бўлиши керак. У таълим тарбия хақида билдирган фикрларида хам, болаларнинг соғлом бўлишига этибор беради. У айниқса, таълим тарбияда ота - оналарнинг мухим ўрин тутишини такидлайди, боланинг гўзал ахлоқли бўлиб камол топиши учун, оила мухитида тарбиянинг тўғри йўлга қўйилиши зарурлигини айтади. Шоирнинг фикрича, бола одобнинг бошини ота – онадан олади, ўрганади, бунга жиддий эътибор берилмаса, тарбия жуда қийин кечади ва ёмон оқибатларга олиб бориши аниқ эканини аниқ равшан баён этади.
Хамза Ҳакимзода ўз педагогик қарашларида хар бир инсон жамият, табиат ва хайвонот дунёсидан хабардор бўлиши кераклиги хақида сўзлар экан, бунинг учун илм - фанларни эгаллаш зарурлигина такидлайди.
Хамза Ҳакимзоданинг ахлоқий тарбия хусусидаги қарашларида ёшларни инсонпарварлик рухида тарбиялаш хам алохида ўрин эгаллайди. Унинг фикрича, ёшлардаги игсонпарварлик, кишиларнинг қадр қимматини англаш, уни ҳурмат қилиш, инсоний хуқуқларни химоя этиш, уларга ҳурмат билан муомала қилишдан иборат бўлиши керак. Ёшларни инсонпарварлик раухида тарбиялаш, уларда ўзига яқин бўлган кишиларга, аввал ота – онасига самимий мухаббат туйғусини ривожлантиришдан бошланиши керак. Шу туфайли ҳам, шоир ўз дарсликларига киритган бир қатор шер ва ҳикояларида, болаларни ота – оналарига мехрибон бўлишга, уларни қадрлашни ва хурмат қилишга чақиради.
Хамза болаларни тўғри сўз, ростгўй қилиб тарбиялашни уқтиради, тўғрилик, тўғри сўзликни, энг яхши фазилат деб хиссоблайди.
Хамзанинг фикрича, болаларни сабр – тоқатли, саботли ва матонатли қилиб тарбиялаш керак.
Хамза Ҳакимзода ўзининг “Бахл”, “Саҳий”, “Золим”, “Рахм”, “Хиёнат”, “Хоин” ва “Садоқат” хикояарида ёшларни садоқатли кишиларга, мехрибон ва ғамхўр қилиб тарбиялаш уларда бахллик золимлик, зўравнлик, хиёнат ва хоинликка нафрат туғуларини тарбиялаш ғоясини илгари суради. У “Ўзбек хотин – қизларига”, “Бир хуркок масул ишчининг тилидан”, “Ҳужум хоинларга”, “Муборак”, “Турсуной марсияси” каби шеър ва ашулаларида, хотин – қизларни озодлик душманланрига қарши курашга ундади.
Хулоса. Хамза ёшларни илимли қилиб тарбиялаш, болаларни баркамол қилиб етиштириш, ёшларни инсонпарварлик рухида тарбиялаш, болаларни тўғри сўз, сабр тоқатли қилиб тарбиялаш, мехнаткаш халқни маърифатли қилиш, ёш авлодни ҳар томонлама билимли қилиб етказиш йўлига хаётини бағишлаган.