Ахмедова м. А. умумий мухаррирлиги остида

Ахмедова м. А. умумий мухаррирлиги остида

Э Қадимги Бобил ва Мисрда табиий-илмий билимлар ва фалсафа-нинг пайдо бўлиши рамиздан олдинги IV мингйилликнинг охири III-мингйилликнинг бошида қадимги Бобил ва қадимги Миср маданияти ўз тараққиётининг юқори нуқтасига эришади. Бу давлатларда фалсафий фикрларнинг пайдо бўлиши, бир томондан, дунё ҳақидаги фанлар бўлган - Астрономия, космология, математика биринчи одимлари билан яқиндан боғлиқ бўлган бўлса, иккинчи томондан, афсоналар билан боғлиқ эди. Энг муҳим илмий ютуқлар (ҳисобнинг олтмишталик тизими, йилнинг узунлиги, геометрик шакллар ҳажмининг ҳисоблаб чиқилиши ва бошқалар) амалий аҳамиятга эга бўлиб, хўжалик юритишда қўлланилар эди. Қадимги Бобил ва Миср олимлари ой ва кун тутилиши даврилигини аниқлашга мувофиқ бўлдиларки, бу уларга бу ҳодисани олдиндан айтиш имконини берди. Бу ҳам амалий аҳамиятга эга эди. Масалан, Миср учун энг муҳим ҳодиса бўлган – Нил дарёсининг ҳар йилги кўтарилиши вақт жиҳатдан осмонда ёруғ юлдуз бўлган - Суҳайл (Сириус)нинг пайдо бўлиши билан мувофиқ келар эди. Мисрлилар юлдузлар туркуми вазиятида кўринадигшан Ернинг Қуёш атрофидаги йўли жойлашган текисликни (эклиптика) аниқладилар – ва уни буржларни (осмонда сайёралар ҳаракат қиладиган чамбар йўл) ташкил этган 12 қисмга бўлдилар; ҳар бири 30 кундан иборат бўлган, 12 ойдан ташкил топган тақвимни вужудга келтирдилар. Бир кеча ва кундузнинг вақти сув ва Қуёш соатлари билан ўлчанар эди. Бобилликларда бўлгани каби қадимги мисрликларнинг папирус қоғозлари (тропик қамишдан қилинган) табобатни сеҳргарлик усули билан даволашдан ажратилганлигини кўрсатади.

Қадимги бобилликлар ва мисрликларда илм-фан билан коҳинлар шуғулланар эдилар. Илм-фан билан шуғулланган мисрликлар ва бобилликлар умуман дунёга афсоналар орқали қарар эдиларки, бу ҳақда улар томонидан юлдузларни жуда ҳам катта ва узун юлдузлар туркумлари гуруҳларига бўлиб чиққанликлари ва оқибатда уларни мистик-математик рамзлар билан белгиланганликлари гувоҳлик беради. Шундай асарлар пайдо бўла бошлайдики, уларда афсоналарни фалсафий талқин қилишга уринишлар кўзга ташланади («Арфа чалувчининг қўшиғи», «Дунёдан хафсаласи пир бўлган кишининг ўз руҳи билан суҳбати», «Ҳаёт маъноси ҳақида хожа ва қулнинг савол-жавоблари» ва бошқалар). Гарчи Қадимги Миср ва Бобилда фалсафий тафаккур Қадимги Юнонистон савиясига эришмаган бўлса ҳам, уларнинг ютуқлари Эллада маданиятига оз таъсир кўрсатгани йўқ. Масалан, эрамиздан олдинги I-нчи минг йиллик ўрталарида фиръавнлар юнонча турмуш тарзига риоя этар эдилар, уларнинг кўплари юнонлилар билан қариндошчилик иплари билан боғланган эдилар. Юнонлиларга Мисрда умумий тураржойлар ташкил этишга руҳсат этилган эди. Улар илм-фан ва фалсафада мисрликларни жуда ҳам орқада қолдириб кетган вақтларида ҳам, Мисрга донишмандлик манбаси сифатида қараб, унга бўлган ўз ҳурматларини сақлаб қолдилар.

Э Қадимги Марказий Осиё достони рамиздан олдинги I-минг йилликда Марказий Осиё ҳудудида саклар ва масмагет қабилалари яшар эдилар. Эрамиздан олдинги VI аср охири V аср бошларида саклар форслар давлати таркибига кирдилар, эрамиздан олдинги IV асрда эса, Марказий Осиёга македониялик Искандар Зулқарнайн қўшинлари ҳужум қилди. Бу даврда ҳунармандчилик, маданият ва санъат ривожланди. Марказий Осиёга арамей алифбоси кириб келадики, унинг асосида хоразмий ва суғд ёзувлари вужудга келадию ана шу даврда Марказий Осиё халқларининг адабий ва оғзаки ижоди шаклланади.

Халқ оғзаки ижодининг энг илк ёдгорликлари сак ва массагетларнинг қаҳрамонлик ҳақидаги қиссалари бўлиб, улар асосида Марказий Осиё халқларининг ватанпарварлик курашлари ётар эди. Ушбу достон қаҳрамонларининг бош хусусиятлари –ватанпарварлик, жасорат ва садоқат эди. Бу достонларнинг қаҳрамонлари – малика Зарина - жанговар курашчи ва шаҳарлар бунёдкори; малика Спаретра қўшин тўплаб, жангда форс давлатининг асосчиси Ки устидан ғалаба қозониб, ўз эрини асирликдан озод қилган; малика Тўмарис – у билан бўлган жангда Ки қўшинлари мағлуб бўлиб, унинг ўзи ҳалок бўлган; Доро қўшинларини ҳийла билан саҳрога олиб борган чўпон Широқ ўлдирилади, аммо ўз ҳаёти эвазига унинг халқи ўз озодлигини сақлаб қолади.

Э Зардўштийлик рамиздан олдинги VI асрдан бошлаб Марказий Осиёда зардуштийлик пайдо бўлиб, эрамизнинг III асригача ҳукмронлик қилади. Зардуштийликнинг ватани сифатида Марказий Осиё (Бақрия, Хоразм) ва Эронни (Мидия) кўрсатадилар. Зардуштийликда энг қадимги даврлардан бошлаб (эрамиздан олдинги 3-2-нчи мингйилликлар) эрамиздан олдинги 1-мингйиллик ўрталаригача бўлган Марказий Осиё ва Яқин Шарқ халқларининг диний тасаввурлари акс этган.

«Авесто» китобига биноан, Коинот, ер, океан, осмон, нурли доира ва жаннатдан иборат. Ер думалоқ бўлиб, атрофи океан билан ўралган ва обу-ҳаво, йил фасллари билан боғлиқ бўлган етти қисмдан иборатки, бу бобилликларнинг етти шамоллар ҳақидаги қадимги тасаввурларидан иқтибос қилинган. Осмон тўрт доирадан ташкил топган: юлдузлар доираси, ой доираси, қуёш доираси ва жаннат доираси ёки нур макони. Юлдузлар, Ой ва Қуёш худо Ахура Мазданинг бадани сифатида тасвирланади. Улар ҳурматга сазовор эдилар.

Зардуштийликнинг жамият тарихи ҳақидаги тасаввурлари Инжил ва Қуръондаги афсоналар билан ўхшаб кетади. Авесто бўйича биринчи одам Йимадир барча одамлар ундан келиб чиққан. Бу давр олтин аср сифатида тасвирланади: инсонлар абадий ҳаётга эга эдилар, худо Ахурамазда абадий баҳор яратган бўлиб, кишилар фаровонлик ва бахт-саодат яшар эдилар. Аммо кунлардан бир кун улар гуноҳга ботдилар: улар таъқиқланган мол гўштини еб қўйдилар. Зиёнкор руҳ Анхра Майню уларга совуқ ва қор юборди. Йима одамларни совуқдан қотиб қолишларидан сақлаш учун уй қуриб, унга барча тирик жонзотлардан бир жуфтдан яширди. Бу афсона Шумер, Бобил, Инжил ва Қуръондаги Бутун дунёни туфор босганлиги ҳақидаги афсонага очиқдан очиқ ўхшашдир. Тарихнинг биринчи даври бўлган – олтин давр шундай тугалланиб, иккинчи давр бўлган-яхшилик билан ёмонлик ўртасидаги кураш даври бошланади. Учинчи давр, яъни инсоният келажаги Авестода қадимги давр кишиларининг бахт-саодат ҳақидаги орзулари сифатида тасвирланадики, унда яхшилик билан ёмонлик ўртасидаги курашда худо Ахурамазда ғалаба қилади ва ўшанда яхшилик салтанати барқарор бўлади. Ўликларнинг тирилиши ва машҳар куни ҳақидаги тасаввурлар ҳам мавжуд.

Авестонинг энг қадимги даврларга оид қатламларида синфий жамиятдан олдинги даврларга хос бўлган демократик ғоялар ва деҳқон жамоалари манфаатини ҳимоя қилиш майллари кўзга ташланади. Кейинчалик унда қулдорлар (аҳмонийлар даври) ва феодаллар (Сосонийлар даври) манфаати ўз ифодасини топди. Эрамиздан олдинги VI асрга тааллуқли бўлган Заратуштра таълимоти ислоҳотчиликка уриниш бўлиб, ўз ифодасини қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар ғоясида топди. Қулдорлик муносабатларининг ривожланищ жараёнида деҳқон жамоаларининг хонавайрон бўлиши давом этдики, улар манфаатини Заратуштра ҳимоя қилган эди. Заратуштра халқнинг зўравонлик ва талон-таррождан азоб чекаётганлигини ҳам дардлик билан қайд этиб, қонун ва тартибга риоя этишга чақиради. Айнан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар ғояси учун Заратуштрага жамият тепасида турганлар қарши чиқдилар. У қонундан ташқари деб эълон қилинди, жамиятдан ҳайдалди, унинг мол-мулки мусодара қилинди 1 .

Заратуштрадан кейин, Авестонинг кейин ёзилган қисмларида илк демократик ғоялар йўқолиб, унинг ўрнига кўпроқ муросасозликка асосланган фикрлар пайдо бўлади, бойлик ва ҳокимият шарафланадики, зардуштийликни шаклланаётган ҳукмрон синф бўлган қулдорлар манфаати учун тадрижий равишда ўзгара борганлигидан гувоҳлик беради. Зардуштийликда ўша даврдаги жамиятнинг ҳуқуқий ва ахлоқий тизими ўз аксини топган. Зардуштийликнинг қонунлар мажмуасида ҳалоллик, меҳнатсеварлик, адолатлилик, фикр, сўз ва амалда холислик юқори ахлоқий меъёр асоси сифатида олдинга сурилади. Зардуштийликнинг асосий эътиқоди учлик қоидасида ўз аксини топган: хайрли фикр (гумата), хайрли сўз (гукта) ва хайрли иш (гваришта). Бир қатор олимларнинг фикрича, бу учлик қоидани қадимги даврнинг машҳур файласуфи Демокрит зардуштийликдан иқтибос қилган. Зардуштийлик ахлоқининг талаби инсоннинг руҳий ва танасининг поклигидир. Зардуштийлик тинч ва осойишта, иттифоқликда яшашни маслаҳат беради, яқинларга нисбатан хайрихоҳ бўлишни, бир-бирига ёрдам беришни, ёмонлик билан курашишни, шафқатсизлик, шуҳратпарастлик, зўравонлик, ўзбошимчалик, ҳасад, туҳматни маҳкум этади, ғазаб ва шаҳвотга берилмасликни тарғиб этади, берилган ваъдага вафо қилмасликни, ўғриликни таъқиқлайди, тузилган шартномага риоя этишни, савдода ростгўй бўлишни, қарзни ўз вақтида тўлашни таъкидлайди. Муҳим ахлоқий меъёрларга қуйидагилар кирар эди: ҳомиладорлик ва кўз ёриш даврида аёл тўғрисида ғамхўррлик қилиш, бегона аёл билан бўлишдан ўзни тийиш, ерни ишлаш, дарахтлар ўтказиш, сув ва озиқ-овқат манбаларини тоза сақлаш, чорва боқиш, болаларни ўз вақтида уйлаш ва турмушга бериш, муҳтожларга ўзидаги ортиқча нарсалар билан ёрдам кўрсатиш, фойдали ҳайвонлар ҳақида ғамхўрлик қилиш.

Заратуштра таълимоти Марказий Осиё ва Эрондан бошлаб Қора денгиз ва Мисргача ёйилган эди. Ушбу таълимотга кўра, олий худо- Холиқ ва унга қарши турган ва унга бўйсунмайдиган ёвуз кучлар мавжуддирлар. Халиқ дунёни муайян мақсадда яратган, аммо ҳозирги ҳолатда бу дунёнинг интиҳоси бўлиб, бу ҳақда дунёнинг нажоткори келиб, ундан хабар беради. Жаннат ва дўзах мавжуд бўлиб, ҳар бир руҳ киши вафотидан сўнг судга тортилади. Замонлар охирида ўлганлар тирилиб, Қиёмат қойим бўладики, ўшанда барча гуноҳкорлар яксон қилинадилар. Сўнгра Ер юзида Худонинг салтанати барқарор бўлади ва тақводор кишилар бу салтанатга кирадилар (ушбу салтанат форсча сўз бўлган «парадайза» - жаннат деб аталади) ва худо ҳузурида руҳий ва жисмоний жиҳатдан абадий қолиб, доимий бахт-саодат ва ҳузур-ҳаловатда бўладилар.

Бу тасаввурлар турли яҳудий мазҳаблари томонидан ўзлаштирилдилар. Жуда кўплаб нуқталарда яҳудийлик ва зардуштийлик бир-бирларига ўхшайдилар. Ўхшашлик бўйсундирилган халқнинг (яҳудийларнинг) ўз буюк ҳомийларига (форсларга) бўлган ҳурмати туфайли янада кучайиб, зардуштийлик яҳудийликка таъсир ўтказишга имкон берди.

Бу ҳақда парфянлар даврида яратилган манбалар гувоҳлик берадики, унда христианлик, гностик мазҳаблар ва Шимолий буддавийлик ҳам ўзларида Заратуштра ўз таълимоти билан Ахмонийлар империясининг барча вилоятларида қолдирган чуқур таъсирини олиб юрар эдилар.

3-§. Ҳиндистон, Хитой ва Узоқ Шарқда диний-фалсафий фикрларнинг пайдо бўлиши

Қ Ҳиндистоннинг Ведалар адабиёти адимги ҳинд жамияти ҳаёти ҳақида хабар берувчи биринчи манба Ведалар бўлиб, тахминан эрамиздан олдинги 1500 ва 600 йиллар орасида таркиб топгандирлар. Улар гарчи жамиятнинг иқтисодий ривожланиши ва ижтимоий таркиби ҳақида, атрофни, ўраб турган дунёни билиш даражалари ва бошқа кўп нарсалар ҳақида маълумот берсалар ҳам, устун даражада диний мазмунга эга эдилар. Аслини олганда Ведалар - самхитлар – тўрт хилда мавжуддирлар. Ригвада (худоларга мадҳия), Самаведа (куйлар, ашулалар, ҳамду сано), Яджурведа (қурбонлик қилиш пайтида айтиладиган ифодалар ва ҳикматли сўзлар) ва Атхарведа (афсунлар). Ведалар орий қабилаларининг ибтидоий дунёқарашлари, диний-афсонавий мажмуа ва жодугарликни акс эттирганлар.

Ведалар адабиётининг иккинчи қатлам Брахманлар бўлиб, уларда дунёнинг келиб чиқиши ва пайдо бўлиши, биринчи жавҳар сифатидаги сув ҳақидаги қоидалар тўғрисидаги фикрилар ва бошқалар учрайди. Брахманларнинг асосий ритуаллари бўйича амалий қўлланмадир. Бархманларда биз ҳали ҳеч қандай мукаммал ва тўла-тўкис диний-фалсафий тизимни кўрмаймиз. Брахманларнинг афсонавий мажмуаси билан энг кейинги вақтда пайдо бўлган ҳиндувийлик дини кўп жиҳатдан боғлиқдир. Ведалар адабиётининг учинчи қатлами Араньяклар, ёки «Ўрмонлар китоби» бўлиб, ўрмонларда яшовчи тарки дунё қилган кишилар учун мўлжалланган. Уй соҳиби ҳолатидан тарки дунёчиликка ўтиш «фаолият йўли»дан «билимлар йўли»га ўтиш сифатида қабул қилинди. Тўртинчи қатлам – Упанишадлар ведалар адабиётини якунлайди. Упанишадларнинг энг муҳим қисми ҳаёт чархи (сансара) ҳақидаги қоида ва қилмишига яраша мукофот қонуни (карма)дир. Инсон ҳаёти чексиз қайта туғилиш занжирида муайян шакл сифатида қабул қилинади. Ҳаёт чархи абадий бўлиб, дунёдаги барча нарсалар унга бўйсунади. Худолар шахслар сифатида мавжуд эмаслар, шуниси ҳам борки, макон ва замонда чегараланган инсон ҳам мавжуд эмас. Упанишадлар Ҳиндистонда кейинги тафаккур ривожига катта таъсир кўрсатдилар.

Хитойда билим даражасининг мумтоз китоблари Хитой фалсафасининг манбалари - Билим даражасининг мумтоз китобларида ёритилган. Ашулалар китоби (эр. олдинги XI-VI асррлар) халқ шеъриятининг тўпламидир; Тарих китоби (эр.ол. 1-нчи мингйилликнинг бошлари) – расмий ҳужжатлар тўплами бўлиб, тарихий воқеалар баёнидир; Тартиб китоби (эр.ол. IV-I асрлар) сиёсий ва диний расм-русумларни, ижтимоий ва сиёсий фаолият меъёрларини тасвирлайди. Баҳор ва куз китоби (эр.ол. VII-IV асрлар) ахлоқий ва расмий - адабий масалаларни ҳал этиш учун намуна сифатида хизмат қилди.

Фалсафа тараққиёти нуқтаи назаридан Ўзгаришлар китоби (эр.ол. XII-VI асрлар) энг муҳимдир. Унинг матнларида афсоналардан фалсафага ўтиш бошланганлигини мушоҳада этиш мумкин. Ўзгаришлар китобининг энг иуҳим қисмларидан бири – Инь ва Ян унсурлари ҳақидаги таълимотдир. Ян қандайдир фаол, барча нарсаларнинг ичига кириб борувчи, ашёларни билиш йўлини ёритувчи нарса сифатида ифода қилинади; Инь учун кутиб турувчи фаолиятсизлик ўрин ажратилган, негаки, у қоронғилик ибтидосидир. Инь ва Яннинг ҳаракати – ягона нарсада юз берадиган ўзгаришларнинг диалектик ҳаракатидир. Инь ва Яннинг ўзаро бир-бирига киришидан уларнинг ўзаро таъсирини акс эттирувчи бир қатор тушунчалар пайдо бўлади.

Қурияда афсонавий тафаккур ва диний-фалсафий тасаввур-ларнинг пайдо бўлиши Қадимги қуриялилар дунёқарашининг ёрқин акс этган шакллари тотемизм (ҳайвон ёки ўсимликка сиғиниш), анимизм (тафаккурнинг дунёдаги ҳамма нарсаларнинг жони бор деб ҳисоблаган ибтидоий шакли), осмон ва аждодлар руҳига сиғиниш эди. Қадимги корейсларнинг дунёқараши барча табиатни жонлантириб, уни турли шаклларни, шу жумладан, афсонавий ҳайвонлар қиёфасини қабул қилишга қодир бўлган сон-саноқсиз руҳлар ва ажиналар яшайдиган майдонга айлантрилган эди. Улардан энг мукаммал ҳайвон «кирин» - афсонавий ҳайвон бўлиб, ўзида эркаклик ва аёллик ибтидолари («ки» -эркак, «рин» - урғочи) синтезини мужассам этар эди. Кирин ўзида беш бирламчи унсурлар бўлган сув, олов, дарахт, металл ва тупроқни мужассамлаштирган бўлиб, тинчлик, шодлик, тўғрилик ва софлик рамзидир. «Кирин сиймосида афсонавий сиймолардан келажакдаги корейс фалсафасининг тушунчалари ва сиймолари бўлган дунёнинг эркаклик ва аёллик ибтидоларидан («Ян» ва «ым»), беш биринчи унсурлар (сув, олов, дарахт, металл ва тупроқ) таълимотига, коинот ва инсоннинг мукаммаллик бирлигига (осмоний «ли» таълимоти) ўтиш жараёни кузатилади.

Корейсларда ўлганларнинг руҳларининг мавжудлигига ишониш алоҳида ўрин тутади. Ўлганлар дунёси тириклар дунёсига чинакам таъсир кўрсата олади, шунинг учун корейслар ўлганлар арвоҳи ҳақида ғамхўрлик қилишга катта аҳамият берадилар.

Қадимги Чосонда фалсафий дунёқараш куртаклари Хитой таъсири остида шакллана бошлади. Дунё қадимги корейслар нигоҳида икки ибтидо бўлган: ижобий, ёруғ, фаол ибтидо «ян» ва салбий, қоронғи, фаолиятсиз ибтидо «ым»нинг қуюқлашиши ва ёйилиши сифатида тасаввур қилинар эди. Иккала ибтидонинг («янки» - ёруғ, қоронғи «ки»нинг «ки» ва «ымки») сифатларидан баҳраманд бўлган биринчи ибтидоий жавҳар (эфир) «ки» нинг бирга қўшилиши ва бошқача қиёфага кириши натижасида осмон ва ер, ҳамда бешта коинотий ҳодиса бўлган металл, дарахт, сув, олов, тупроқ пайдо бўлдилар. Ушбу биринчи унсурларнинг бирикмаси барча хилма-хил мавжуд нарсаларнинг пайдо бўлишига олиб келди.

Қ Японияда илк диний ақидалар адимги японларнинг дунёқарашлари ҳақидаги маълумотлар VIII асрда ёзиб тугалланган «Кодзики» («Қадимги бўлиб ўтган ишлар ҳақида ёзувлар») китобида сақланган. Бу афсоналар, тарихий ривоятлар ва ҳақиқий воқеалар тўпламидир. Қадимги диний ақидалар асосида оилавий-уруғчилик ва қабилавий арвоҳлар ва ҳимоячи - худолар бўлган камиларга сиғиниш ётар эди. «Ками» сўзи айнан «тепада», «юқорида» деган маънони англатар эди. Руҳлар барча мавжуд нарсаларнинг кўзга кўринмас сиймолари ҳисобланар эдилар. Қадимги япон афсоналари учун хос бўлган хусусият табиатга сиғиниш (натуризм) ва уни жонлантириш (анимизм) эди. Бутун табиат руҳлар билан тўладирдилар. Тоғлар, кўллар, дарахтлар, гуллар ва бошқа шунга ўхшашларга сажда қилинар эди. Табиатга сажда қилишдаги марказий ўринни қуёшга топиниш эгаллар эди. Илк диний эътиқодлар ёзма қоидаларга ҳам, қатъий арвоҳлар табақаланишига ҳам, ҳақиқий ибодатхонаси ва коҳинларга ҳам, исмларга ҳам эга эмас эдилар.

4-§. Европада диний-фалсафий фикрларнинг пайдо бўлиши

Е Гомер ва Гесиод вропа фалсафасининг бешиги қадимги юнон олди фалсафий фикрининг ёдгорлиги сифатида Гомернинг «Илиада» ва «Одиссея» си, Гесиоднинг «Меҳнатлар ва кунлар» ва «Теогония»си, ҳамда орфикларнинг таълимоти қабул қилинган.

Гомернинг қаҳрамонлик достонида қадимги юнонлиларнинг афсонавий тасаввурлари ўз аксини топган. Гомер назарича, дунёнинг тузилиши уч қисмдан ташкил топган: Осмон, Ер ва Ер ости дунёси. Дунё таркибининг ушбу ҳар бир қисми, ҳамда турли табий ва ижтимоий ҳодисалар (Қуёш, Ой, туш, уруш, хосилдорлик ва бошқалар) турли худолар, кўпинча инсонга хос хусусиятларга эга бўлганлар орқали мужассам этилар эди.

Агар Гесиоднинг «меҳнатлар ва кунлар» достони инсонларга, ахлоқий масалаларга, инсон тақдирининг турмуш мушкулотларига бағишланган бўлса, унинг «Теогения»си худоларнинг келиб чиқиши ҳақида тасаввур беради. Аммо қадимги юнонлиларнинг худолари табиий ва ижтимоий ҳодисаларни (Гея - ер, Эрос-ишқ, муҳаббат, Уран-осмон, Нюкта-кеча, Апата-ёлғон ва бошқалар) гавдалантирганликлари учун, унинг теогонияси ўзига хос коинотни яратилиши ҳақидаги таълимотдир. Аввало Хаос (дунё вужудга келгунча туман ва қоронғилик билан тўлган тубсиз чуқур) туғилади. Ундан кейин Гея (Ер), Тартар (Ер ости дунёси), Эрос (ишқ), Эреб (зулмат) ва Кеча (Нюкта) вужудга келадилар. Сўнгра Гея Уран (осмон) ва Денгизни вужудга келтиради, Эреб – Эфир (Нур)ни, Нюкта эса – Гемеру (Кун)ни туғдиради. Уран ва Гея, бир-бирлари билан турмуш қуриб, жуссаси жуда катта худоларни, бир кўзли паҳлавонларни ва элликта бошли ва юзта қўлли баҳайбат полвонлар (гекатонхейлар)ни дунёга келтирадилар.

Кейин Гесиод худолар ва титанлар ўртасидаги курашни тасвирлайдики, худолар ғалаба қилиб, Зевснинг салтанат тахтига чиқиши билан тугалланади. Худолар келиб чиқишининг бундай табақаланишида тизимга солишга бўлган биринчи уриниш кўзга ташланадики (ҳали афсонавий тафаккур ичида), улар кейинчалик қадимги дунё фалсафасида ривожланган коинот ҳақидаги тизимларга олиб келдилар.

Э Орфиклар рамиздан олдинги VIII-VII асрларда қадимги Юнонистонда уруғ-қабилачилик жамият инқирозга юз тутиб, уруғ задогонларининг ҳокимияти чегаралана бошланди. Патриархал қулдорлик ўз ўрнини янги, илғорроқ шаклларга бўшатиб бера бошлади. Хўжалик ривожи билан боғлиқ бўлган янги синф сиёсий ҳокимиятни босиб олиб, тиранияга асосланган тузумни ўрнатади. Ушбу табақанинг сиёсий ва иқтисодий қудратининг ошиши билан юнон маданияти ҳам ривожланади. Буюк кўчириш даврида анъанавий юнон дини энди замондошларнинг маънавий эҳтиёжларига жавоб бермай қолди, негаки, унда инсонни келажак ҳаётда нима кутаяпти деган саволга жавоб топиш қийин эди.

Бу масалани ҳал қилишга диний-фалсафий таълимот вакиллари бўлган орфиклар ўзларича уриниб кўрдилар. Инсоннинг ердаги ҳаёти - худолар олдидаги гуноҳлари учун кишиларга юборилган яхлит азоб-уқубатлар занжиридир. Шу билан бирга орфиклар шунга ишонар эдиларки, руҳлар абадий бўлиб, бир қатор узундан узоқ қайта қиёфалар тарзида бошқа одамлар танасига ва ҳатто ҳайвонлар баданига кириб, ўзини ердаги барча ифлосликлардан тозалаб, абадий ҳузур-ҳаловатга эришиши мумкин. Инсон танаси ўлмас руҳнинг фақатгина вақтинчалик «зиндон»и ёки ҳатто «қабр»и эканлиги ҳақидаги фикр, Пифагордан бошлаб христиан диний эътиқодининг асосчиларигача, кўплаб фалсафий идеализм ва мистик эътиқодидагиларга таъсир этган бўлиб, биринчи марта орфиклар таълимоти бағрида пайдо бўлган эди.

2-боб. ҚАДИМГИ ДАВР ФАЛСАФАСИ

1-§. Қадимги Ҳиндистон фалсафаси

Э Жайнизм ва буддавийлик рамиздан олдинги биринчи минг йиллик ўрталарида Ҳиндистонда Ведалар мафкурасидан ҳоли бўлган ва инсоннинг жамиятдаги ўрни масаласига янгича ёндашадиган таълимот пайдо бўлди. Янги мактабларнинг кўпчилиги ичидан жайнизм ва буддавийликгина умумҳинд аҳамиятига эга бўлди. Жайнистлар таълимоти саънавият (дуализм)ни эълон қилди. Инсон моҳияти икки хил моддий (аджива) ва руҳий (жива) бўлиб, уларни боғлаб турувчи ҳалқа нозик модда тариқасида тушуниладиган карма бўлиб, руҳни қўпол модда билан қўшилишига имкон беради. Жонсиз моддани карма иплари воситасида руҳ билан қўшилиши оқибатида якка олинган шахс келиб чиқади, карма эса руҳни чексиз қайта туғилиш ва ўзгаришлар силсиласида кузатиб, унга доимий ҳамроҳлик қилиб боради. Руҳни карма таъсиридан халос бўлиши, яъни сансарага фақат зоҳидлик ва бирор хайрли иш қилиш йўли билан эришиш мумкин.

Эрамиздан олдинги VI асрда Ҳиндистон шимолида буддавийлик пайдо бўлдики, унинг асосчиси Сидхарта Гаутама (эр.ол. 583-483 йй.) эди. Кейинчалик уни Будда деб атадилар.

Буддавийлик марказида тўрт ҳақиқат ётади. Уларга биноан инсоннинг мавжудлиги азоб-уқубат билан чамбарчас боғлиқ. Туғилиш, касаллик, қарилик, ўлим, кўнгилсиз нарсалар билан тўқнашув ва ёқимли нарсалардан жудо бўлиш, орзудаги нарсага эришиб бўлмаслиги – буларнинг ҳаммаси жафо чекишга олиб келади. Азоб-уқубатнинг сабаби қувонч ва эҳтирослар орқали ўзгаришларга, қайта туғилишга олиб борувчи иштиёқ (тршна)дир. Азоб-уқубат сабабини бартараф қилиш ана шу иштиёққа барҳам беришда ётади. Азоб-уқубатга чек қўйишга олиб бориладиган йўл, яъни хайрли саккиз ўлчовли йўл бўлиб, тўғри ҳукм юритиш, тўғри қарор қабул қилиш, тўғри сўзлаш, тўғри ҳаётий йўл тутиш, тўғри ният ва орзу, тўғри диққат-эътибор ва тўғри разм солмоқликда ўз ифодасини топади. Ҳиссий лаззат олишга бағишланган умр ҳам, тарки дунёчилик ва ўз-ўзини қийнашга қаратилган йўл ҳам рад этилади.

Шундай қилиб бу йўл уч омилдан ташкил топади – маърифат (праджна), хулқ-атвор (шила) ва диққат-эътибор самадхи ёки разм солиш. Буларнинг барчасига нирвонада, яъни нурланган ҳолатдаги Будда кайфиятида эришиш мумкин. Буддавийлик марказида шундай тасаввур ётадики, ҳар бир одам Будда ҳолатига эришиш имкониятига эга. Анъанавий буддавийлик тажриба йўли билан асослашга имкон бермайдиган мажҳул ва метафизик масалалардан узоқлашади. Анъанага кўра, Будда дунёнинг охири борлиги ёки чексизлиги, ҳамда «Нурланган шахс» учун ўлимдан кейинги ҳаётнинг имкони борлиги ёки йўқлиги ҳақидаги масалаларни муҳокама қилмаган. У бундай масалалар жавобсиз бўлганлигидан кишиларни тўғри йўлдан чалғитади, деб ҳисоблаган.

Шу билан бирга бир қаторда у ўзининг ахлоқий фалсафаси асосларини яратиб, азоб-уқубатнинг кенг ва чуқур сабабларини таҳлил қилиш билан бирга, уни бартараф қилиш воситаларини ҳам кўрсатиб берди. Улар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:

- ашёларнинг мавжудлиги шартлигини тан олиш, яъни сабабиятнинг умумий қонун эканлигини;

- у ёки бу шахснинг борлигини унинг олдинги ҳаётининг оқибати сифатида, келажакни эса бугунги мавжудликнинг оқибати, деб қаровчи карма таълимоти, яъни сабабиятнинг умумий қонунининг ифодаси ёки намоён бўлиши;

- ўзгарувчанлик ҳақидаги таълимот, яъни умумий беқарорлик, ашёлар табиатининг ўткинчилиги ҳақидаги назария-барча мавжуд нарсалар муайян шароитларга кўра пайдо бўлади, уларнинг йўқолиши билан барҳам топади, барча нарсанинг ибтидоси ва интиҳоси бор.

- ўзгармас моҳият бўлган мустақил жавҳарнинг ўз-ўзича яшашини рад этиш, яъни руҳнинг абадийлигини, инсоннинг «Мен»ини. Инсон худди икки ғилдиракли арава ўзининг ўқи ва шотиси учун мажмуа бўлганидек, моддий жисм (кая) ва номоддий онг (виджняна) нинг турли таркибий қисмларидан ташкил топган шартли мажмуадир. Инсоннинг мавжудлиги ана шу мажмуага боғлиқ бўлиб, қачонки, у бўлиниб кетса, инсоннинг ҳаёти барҳам топади. Руҳ ёки мен ана шу мажмуадан бошқа нарса эмас, деган маънони англатади.

Шундай қилиб буддавийлик фалсафасининг марказий таълимоти барча мавжуд нарсаларнинг ўзаро алоқада (пратитья) эканлигидадир, яъни барча ашёлар у ёки бу ҳолатлар таъсири остида пайдо бўладилар. Доимий ўзгаришларга дучор бўлиши шарт бўлган воқейлик муайян замон лаҳзаларида фақат тажриба орқалигина билиб олинади ва шунинг учун ҳам асосий фикрни фаҳмлашга берилиб кетмайди.

Буддавийлик бу фақат ахлоқий-фалсафий таълимотгина эмас, балки дин ҳамдир. У энг қадимги жаҳон миқёсидаги диндир. Аммо якка худоликка асосланган бошқа динлардан фарқли ўлароқ, унда ягона Худога, руҳнинг абадийлигига ишониш йўқдир, шунингдек, унда Худо билан одамлар ўртасида воситачилик қилувчи черков ҳам йўқдир. Булар ўрнига буддавийлик йўлидан боришга ёрдамлашувчи эътиқод қуйганлар жамоаси бордир. Буддавийлик шунинг учун ҳам диндирки, унда нажот топишга ишонч, яъни кўнгилга ёруғлик киритувчи – нирвонага эришиш имконияти мавжуддир. Бироқ буддавийлик оқимларининг кўпчилигида эътиқод, дастлабки шарт ҳисобланади. Нажот инсонга ўзининг тиришқоқлиги натижасида, аввало медитация (карахтлик) ҳолатида келади. Ҳақиқатан, муайян босқичларда, аҳолини кўпроқ жалб этиш мақсадида, «кенг йўл» деб аталган осонроқ йўл ҳам пайдо бўлди. Гаутама донишмандлик ўқитувчисидан Худога айлантирилди. Жаннат ҳақидаги тушунча пайдо бўлди. Буддавийликнинг кўп худолари жасади қўйиладиган соғана (пантеон) ўзига Будда Шакьямуни (Гаутама) дан ташқари яна мингта Буддаларни қамраб олдики, улардан энг муътабарлари Будда-Майтрея –келажакдаги Будда бўлиб, ҳозиргисини дунё ҳукмдори сифатида алмаштиради ва Будда Амитаба – жаннатнинг афсонавий соҳиби ва бошқалар тўғрисидаги тушунча пайдо бўлди. Нажот топиш уларга сажда қилиш ва улар исмини ёдга олиш билан боғлиқ эканлиги таъкидланди.

Эрамизнинг бошидан бошлаб буддавийликнинг икки асосий йўналиши – Хинаяна (икки ғилдиракли кичик арава) ва Моҳаяна (катта ёки кенг икки ғилдиракли арава) шаклланди. Икки ғилдиракли арава ёки деганда шундай восита тушуниладики, ушбу анъанага эътиқод кўйганларни максадга, яъни нурланган ҳолатга олиб боради. Умуман бу иккала йўналиш ҳам буддавийлик учун умумий бўлган асосан интилиши лозим бўлган орзу ва мақсадни тушунишдадир. Хинаянада умуминсоний эмас, балки ўзининг муаммоларини бартараф этиш ётади, яъни ўз шахсининг кўнгли нурланишига эришиб, озод инсон мақоми бўлган – Архат даражасини қўлга киритиш назарда тутилади. Моҳаянада асосий мақсад Ботхисаттва орзусига эришишдир. Ботхисаттва – «нурланган борлиқ» маъносини англатади. Бу шундай зотдирки, олий руҳий уйғонишга эга бўлса ҳам, ўзининг кетидан бошқаларни эргаштириш ва барча ақлий мавжудотларни умумий тарзда нажот топишлари учун уларга ёрдамлашиш мақсадида абадий тинчлик, яъни нирвонага кетишга қарор қилмагандир. Моҳаяна анъаналари Хитой, Қурия ва Японияда ёйилди.

📎📎📎📎📎📎📎📎📎📎